Агар творог жуда нордон бўлса, шунча миқдордаги сут билан аралаштириб, 1 соат ўтгач, дока ёрдамида сутни ажратиб олинг. Натижада эса бояги нордон творог ширин ҳамда майин бўлишига гувоҳ бўласиз.
Тухумнинг яроқлилигини текшириш жуда осон. Бунинг учун тухумларни совуқ сувга солишингиз кифоя. Янги тухумла дарров чўкади, эскириб қолгани эса сув юзида қалқиб юради.
Агар творог жуда нордон бўлса, шунча миқдордаги сут билан аралаштириб, 1 соат ўтгач, дока ёрдамида сутни ажратиб олинг. Натижада эса бояги нордон творог ширин ҳамда майин бўлишига гувоҳ бўласиз.
Тухумнинг яроқлилигини текшириш жуда осон. Бунинг учун тухумларни совуқ сувга солишингиз кифоя. Янги тухумла дарров чўкади, эскириб қолгани эса сув юзида қалқиб юради.
Сут куйиб қолса, нохуш ҳид пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин бу нохушликни тез ва осон бартараф этиш мумкин. Куйган сутни дарҳол бошқа идишга олинг ва шу идишни сув солинган идишга кўйинг. Сутга эса озроқ туз солиб, сут солинган идишни асталик билан силкитинг. Қарабсизки, куюнди ҳиди йўқолади.
Омлет тайёрлаётганда озроқ хамиртуриш солсангиз, унинг ҳхажми катталашади.
Сут қайнатаётганда озроқ шакар солинса, унинг қайнаб чиқиш муддати тезлашади.
Тухумни пастроқ оловда қовуриш тавсия этилади. Чунки баланд оловда пиширилганидан кўра пастроқ оловда пиширилгани мазалироқ бўлади.
Қиймаланган бақлажонлар
Керакли маҳсулотлар:
Бақлажон - 2 дона.
Қирғичдан ўтказилган пишлоқ – 2 ош қошиқ.
Саримсоқ пиёз - 3 бўлак.
Болгар гармдориси.
Мурч, туз.
Помидор - 4 дона.
Мол гўшти қиймаси - 150 гр.
Тайёрланиши: Бақлажонлар узунасига иккига ажратиб кесилади ва ўртада жойлашган юмшоқ қисми ажратиб олиниб, майда тўғралади. Мол гўшти қиймаси, майдаланган бақлажон, майда тўғралган саримсоқпиёз, болгар гармдориси, туз, мурч аралаштирилади ва тайёр бўлган аралашма бақлажон ичига жойланади. Помидорлар айлана шаклида тўғралгач, қийма билан тўлдирилган бақлажон устки қисмига терилади. Энг сўнгида қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилиб, духовка печида пиширилади.
Ўрикли яхна таом
Керакли маҳсулотлар:
Ўрик қоқиси - 80 гр.
Сув - 2 стакан.
Гуруч - ярим пиёла.
Қаймоқ - 2 ош қошиқ.
Шакар - 1 чой қошиқ.
Туз.
Тайёрланиши: Яхши ювилган ўрик қоқиси 2 стакан совуқ сувга бир неча соат давомида ивитилгандан сўнг, бир дақиқа давомида қайнатиб олингач, оловдан олиниб, шакар қўшилиб, яна бир-икки соат қопқоғи ёпиқ ҳолда тиндирилади. Гуруч ҳам қайнатиб пиширилгандан кейин таъбга қараб туз солинади. Ўрик шарбати ва пишган гуруч ҳамда қаймоқ аралаштирилади.
Айниқса, жазирама ёз фаслида ушбу таом айни муддао, чунки таом совитилгач тановул қилинади. Ёқимли иштаҳа.
Ёнғоқли торт
Керакли маҳсулотлар:
Тухум сариғи - 8 дона.
Шакар - 4 стакан.
Майдаланган ёнғоқлар - 400 гр.
Қуюлтирилган сут - 350 гр.
Сариёғ - 200 гр.
Тайёрланиши: Тухум сариғи ҳамда шакарнинг учдан бир қисми обдон аралаштирилади ва кўпик ҳосил бўлгандан сўнг шакарнинг қолган қисми, шунингдек, ёнғоқлар солиниб, аралаштирилади.
Тайёр бўлган аралашма 3 қисмга ажратилиб, духовка печи палласига пергамент қоғози тўшалгач, аралашма куюлиб, пастроқ оловда, тахминан 100 даража иссиқликда пиширилади. Бу жараён узоқ вақт талаб этгани боис, пиширишдан кўра кўпроқ қуритиш жараёнига ўхшайди. Кулчаларнинг етилганлигини тиш тозаловчи чўплар ёрдамида текшириш мумкин. Бунинг учун чўпни санчиб кўриш лозим. Агар чўп қуруқ бўлса, демак-кулча етилиб пишган бўлади. Крем тайёрлаш учун сариёғ ва қуюлтирилган сутни аралаштириш кифоя. Кулчалар совигандан сўнг крем сурилиб, навбат билан терилади. Тортни хоҳишингизга биноан безатишингиз мумкин.