Приветствую Вас Mehmon | RSS


Главная Филмла Filmla.ru

[ Обновленные темы · Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: uzmegavideo  
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » Internet, Games, Sport, Tibbiyot, Pazandalik, Xabarlar, Fan va Ta'lim » Foydali Xabarlar » Дам олиш масканлари: қаерда қандай? (Дам олиш масканлари: қаерда қандай?)
Дам олиш масканлари: қаерда қандай?
uzkinoДата: Четверг, 11.08.2011, 06:56:43 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Forumchi
Сообщений: 177
Награды: 2
Репутация: 0
Статус: Оффлайн
Дам олиш масканлари: қаерда қандай?

Дам олиш масканлари: қаерда қандай?

«Яхши дам — меҳнатга ҳамдам» дейди халқимиз. Ёз бошланиши билан барчамиз баҳаво дам олиш масканларига боришни режалаштира бошлаймиз. Йил бўйи йиғилган чарчоқларни чиқариш, ёз ҳавосидан баҳра олиб, саломатликни тиклаш ва шу билан бирга молиявий тарафдан кармонимизга мос бўлган дам олиш маскани излай бошлаймиз. Бу борада сизга ёрдамчи бўлиш истагида юртимизда хизмат кўрсатаётган дам олиш масканлари ҳақида сўз юритишни лозим топдик.


«Чимён» дам олиш маскани, Фарғонада


Оромгоҳ Фарғона шаҳридан 32 км узоқликда, денгиз сатҳидан 450 метр баландликда жойлашган. Бу дам олиш масканида саломатликни тиклаш хизматлари ҳам кўрсатилади.

Емакхона, санъат саройи, рақс майдончаси, кутубхона, спорт майдончаси мавжуд. Турли саёҳатлар уюштирилади.

14 кунлик йўлланма нархлари ўртача бир одам учун 333.600 сўм, Она ва бола 637.200 сўм, Люкс (4 корпусли) 542.000 сўм. Йўлланма нархига яшаш, 3 марталик овқатланиш ва даволаниш баҳоси киритилган. 

«Мираки», Шаҳрисабзда 


«Мираки» иқлимий курорт бўлиб, Шаҳрисабздан 30 км узоқликда, Зарафшон тоғ тизмаси этагидаги Оқсу дарёси водийсида жойлашган.

Шинам ётоқхона биноси бир ва икки кишилик хоналарга эга. Иқлимий дам олиш билан биргаликда, даволаш тадбирлари ҳам амалга оширилади.

14 кунлик йўлланма нархи бир одам учун ўртача 274 400 дан сўмдан 389 000 сўмгача.


«Шердор хилз» пансионати, Самарқандда


2004 йилда ўз фаолиятини бошлаган бу пансионатда ресторан, бассейн, отхона, балиқ овлаш, ётоқхона, бар хизмат кўрсатади, 3 марталик овқат берилади. Шунингдек, пансионатнинг тоғ булоқ сувига ва тоза ҳаво, қуёш нурларига бой «Тепа кўл» водийсида жойлашган дам олиш майдони ҳам мавжуд. Бу ерда турли қизиқарли мусобақа ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

Нархлар: бир кишилик ётоқхона учун — 100.000 сўм.

Икки кишилик ётоқхона — 130.000 сўм.

Уч хоналик ётоқхона — 200.000 сўм.


«Янгиобод» турбазаси, Тошкент вилоятида


Тошкентдан 120 км узоқликда, Ангрен шаҳри ортида, денгиз сатҳидан 1.500 метр баландликда, Чотқол қўриқхонаси ҳудудида жойлашган. Дам олиш масканида 2‑3 кишилик хоналарда барча қулайликлар яратилган. Дам олиш масканидаги ресторанда 3 маҳал овқатланиш, балиқ ови, кичик кўл, тоза ҳаво ва булоқ сувларидан баҳраманд бўлиш мумкин. Оромгоҳда турли кечалар, байрамлар ва оилавий дам олиш хизматлари кўрсатилади. 

3 ёшгача бўлган болалар учун ҳордиқ чиқариш бепул. 3‑12 ёшгача бўлган болалар учун эса оромгоҳ томонидан 20 фоизли чегирма тақдим этилади. Канат йўлдан фойдаланиш бепул. Ҳар бир киши учун оромгоҳда дам олишнинг бир суткалик ўртача нархи 90.000 сўм.

«Семурғ» дам олиш оромгоҳи, Тошкент вилоятида


Тошкент шаҳридан 60 км узоқликда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Сайлиқ посёлкаси марказида жойлашган. Бу манзарали масканда дам олиш кунлари дўстларингиз, ҳамкасбларингиз ёки оила аъзоларингиз билан таътилга боришингиз мумкин. Тоза тоғ ҳавоси ва яшил табиат баҳри дилингизни очади. Оромгоҳда 3 кишилик коттежлар, 8 кишилик яшаш бинолари, бассейн ва сауна, стол тенниси, теннис корти, ёзги ва қишки дискотека майдончаси, болалар хонаси, бадминтон майдончаси, бар, автомашиналар учун қўриқланадиган тўхташ жойи мавжуд. Хоналарда барча қулайликлар: иккита каравот, диван, телевизор, музлаткич, кундалик идишлар, электр чойнак кабилар мавжуд. Суткасига бир кишилик ўртача нарх 96.000 сўм. 


«Хўжакент» дам олиш маскани, Тошкент вилоятида


Оромгоҳ Тошкент шаҳридан 70 км узоқликда, Чимён тоғи этагида, Чорвоқ сув омбори яқинида, Угам‑Чотқол қўриқхонаси ҳудудида, денгиз сатҳидан 700 метр баландликда жойлашган. Оромгоҳда бир ва икки кишилик хоналарда барча қулайликлар мавжуд. Дам олувчилар бўш вақтларида оромгоҳ ҳудудидаги чойхонада ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Мустақил равишда овқат тайёрлаш шароитлари ҳам яратилган. Оромгоҳда компьютер зали, кинотеатр ва дискотека майдончаси бор. Шунингдек, Чорвоқ сув омборига, турли шаршараю, қайинзорларга бой бўлган Қизилсув бўйига, Белдирсой дарёси шаршараларига саёҳатлар ҳам уюштирилади. 

Бир кишилик хоналарнинг ўртача нархи суткасига 87.000 сўм, икки кишилик хоналар эса суткасига 136.000 сўм, икки кишилик люкс ҳона нархи 186.000 сўм. Бу нархга 3 маҳаллик овқат ҳам киритилган. Оромгоҳга йўлланма 6 кунлик бўлиб, 5 ёш ва ундан катта болалар билан бориш мумкин. 


«Боғи Шамол» дам олиш маскани, Тошкент вилоятида


Тошкент шаҳридан 75 км узоқликда, экологик тоза ҳудудда, Чорвоқ сув омбори яқинида жойлашган. Дам олувчилар учун барча шароитлар яратилган. Болалар хонаси ва очиқ ўйин майдончаси, сауна, автомашиналар учун тўхташ жойи мавжуд. 

Бир кишилик хонанинг ўртача нархи (овқатланиш билан бирга) суткасига 65.000 сўм. Овқатланиш хизматидан фойдаланишни истамаганлар учун эса бир кишилик хонанинг ўртача нархи 40.000 сўм. 


«Чорвоқ» оромгоҳи, Тошкент вилоятида


Соғломлаштириш оромгоҳи Тошкент шаҳридан 80 км узоқликда, тоғ ва адирлар билан ўралган Чорвоқ сув омбори қирғоғида жойлашган. Тоза ҳаво, ям‑яшил табиат манзаралари таътилингизга ўзгача кайфият бағишлайди. Сув омбори қирғоғида дам олиш ёки тоғ сўқмоқлари бўйлаб саёҳатга чиқиб, вақтингизни хуш ўтказишингиз мумкин. 

Оромгоҳда қулайлик даражасига кўра 208 та хона, бар, ресторан, дискотека, бизнес марказ, конференц зал, интернет, ҳаммом (сауна), болалар ва катталар бассейни, тренажёр зали, тиббиёт пункти, автомашиналар учун тўхташ жойи хизматингизга шай. Хоналар замонавий русумда жиҳозланган бўлиб, дам олувчилар учун барча шароитлар яратилган. Оромгоҳда дам олувчилар учун бассейндан фойдаланиш бепул. Шунингдек, спорт инвентарлари, сузиш балонлари ва дам олиш учун керакли бошқа анжомларни ижарага бериш бўлимидан олишингиз мумкин. Қирғоқ бўйида жойлашган махсус жойлардан эса катамаран, катер ёки сув мотоциклини олиб, сайр қилиш ҳам йўлга қўйилган. 

Спорт майдончасида волейбол, бадминтон, футбол стадионлари мавжуд. Болалар майдончасида турли аттракционлар бор. 3 ёшгача бўлган болалар учун оромгоҳда дам олиш бепул. 12 ёшгача бўлган болалар учун эса умумий нархнинг 50 фоизи тўланади. 

Икки кишилик оддий хонанинг бир суткалик ўртача нархи 120.000 сўм. Яримлюкс икки кишилик хона нархи 150.000 сўм. Тушлик (бир киши учун) 18.000 сўм, кечки овқат (бир киши учун) 16.000 сўм, нонушта (бир киши учун) 12.000 сўм. 

2 кунлик йўлланма нархи ўртача 330.000 дан 396 000 сўмгача. 5 кунлик йўлланма нархи 693.000 дан 825.000 сўмгача. 

Нархлар хонадаги қулайликлар, кунлар ва мавсумга кўра ўзгариши мумкин.



Ho
 
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » Internet, Games, Sport, Tibbiyot, Pazandalik, Xabarlar, Fan va Ta'lim » Foydali Xabarlar » Дам олиш масканлари: қаерда қандай? (Дам олиш масканлари: қаерда қандай?)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

  Filmla.ru   Главная   Регистрация   Вход  
block6
Форма входа
Логин:
Пароль:
block6

block7
Поиск

Яндекс поиск
block7

Наш баннер фильм
Uzbek kino filmla va boshqa kino filmla WWW.filmla.ru da onlayn va bepul



UZMEGAVIDEO.RU


UZMEGA.SITE


UZBNEWS.SITE


Посоветовать другу фильмы

Реклама

В кинематографе есть уникальное явление, вызывающее бурные эмоции у зрителей. Конечно, это Кино фильмы с их неповторимым колоритом. По замыслу режиссеров, все действие сопровождается музыкой, танцами, а актеры должны играть свои роли с детской непосредственностью. Возможно, именно эта искренность привлекает миллионы поклонников. Особенно популярны эти картины у отечественной публики, поэтому воспроизведение сюжетов на русском и Узбекском языке пользуется повышенным спросом. Теперь уже можно не довольствоваться редкими встречами с любимым видом искусства. Смотреть кино фильмы в любое время – это всеобщее желание посетителей онлайн кинотеатра. Долгие годы считалось, что перевод в них не обязателен. События понятны без слов благодаря другим средствам выразительности. Но времена меняются, и очень приятно видеть, как знакомые герои начинают говорить приятным мелодичным голосом на русском и узбекском языке. Прекрасные песни остаются в оригинальном исполнении, но голос за кадром не забывает кратко передать содержание текста. Лучшие кино фильмы убеждают зрителей в том, что все люди братья и сестры. Но не всё так безобидно, как кажется на первый взгляд. За весельем и массовыми танцами скрываются жуткие события: кровная месть, измены, убийства и сложные расследования. Отдельно стоит сказать про выбор актёров и декорации. Именно они играют немалую роль в успехе онлайн проектов по всему миру, даже если сюжеты просты и узнаваемы. Красочность заставляла смотреть картины, даже когда они не были снабжены качественной озвучкой. Сейчас можно вдоволь насладиться не только музыкальным сопровождением, но и понять все тонкости отношений героев. Это стало возможным благодаря тому, что кино фильмы на русском и узбекском языке всегда можно найти в специальной подборке для поклонников этого направления кинематографа. Онлайн киноленты повествуют не только о любви. В них затрагиваются социальные проблемы, например, непреодолимая пропасть между людьми из разных каст или огромная разница между богатством и жизнью в бедных кварталах.


Добро пожаловать на WwW.FiLmLa.Ru Приятного просмотра и спасибо что посетили сайт.

Copyright MyCorp © 2024