Приветствую Вас Mehmon | RSS


Главная Филмла Filmla.ru

[ Обновленные темы · Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: uzmegavideo  
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » Islomiy Bo'lim » Islom Dini - Umumiy » Islom-Ayol uchun har kuni bayram
Islom-Ayol uchun har kuni bayram
Uz-DunYoДата: Четверг, 22.12.2011, 21:47:05 | Сообщение # 1
Лейтенант
Группа: Forumchi
Сообщений: 70
Награды: 2
Репутация: 2
Статус: Оффлайн
Ўша «озодлик» аёлларга нима берди? Баданини, номусини сотиш ҳуқуқиними? Ичкиликбозликними? Гиёҳвандликними? Маиший бузуқлик, енгилтакликними? Нима кераги бор бундай «озодлик»нинг? Кимга кераги бор бундай «озодлик»нинг? Бундай «озод аёл»нинг гўзаллиги кимга керак? Кексайиб, қариганда унинг ўзи кимга керак бўларкин?
Исломда аёлларга ҳақ-ҳуқуқлар борми? Исломнинг аёлларни камситиши ҳақидаги гаплар ростми? Шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб излаб кўрайлик.
Бугунги кунда қайси динда аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари камроқ, деб сўрасангиз, кўпчилик Исломда дейиши мумкин. Бунинг сабаби шуки, бир неча асрлардан буён Ислом душманлари муслималарни паранжига ўраб ташланган ҳақсизлар қилиб кўрсатиб келади ва Ислом аёлларни камситади, деб айюҳаннос солади. Бир пайтлар қудратли ва илғор бўлган биз – Ислом уммати эса уларнинг – ўз душманларимизнинг ноғорасига ўйнаяпмиз. Биз онгимизга зўрлаб тиқиштирилган ғояларга кўникиб, Аллоҳ бизга инъом этган шон-шавкат ва азаматимизни йўқотаёздик. Биз кундалик ҳаётимизда ўз динимизга риоя қилмай қўйдик. Афсуски, ҳаётимиз ҳам, оиламиз ҳам ғарбга тақлид қилиб қурилмоқда. Шунинг учун ҳам феминисткалар (аёллар «озод»лиги тарафдорлари) Ислом аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилади, уларни уйга қамайди, хўрлайди, хорлайди, деб шовқин соладилар. Муслималарнинг рўмоллари, баданларини ўраб турган либослари уларнинг ғашига айниқса кўпроқ тегади. Европанинг ҳали у, ҳали бу мамлакатида ҳижоб масаласида турли жанжаллар уюштирилмоқда.
Модомики, Туркиядек мусулмон мамлакатда яқингача ҳам рўмол ўраш ман қилинган экан, Европадан хафа бўлмасак ҳам бўлаверади. Марокашда эса ҳижобни ман қилиш масаласи ҳалигача муҳокама қилинмоқда. Хайриятки, Россиянинг қонунлари диний либосларни ман қилмайди, бироқ заиф иймонли мусулмонларнинг ўзи Аллоҳнинг шариатига мувофиқ кийинган аёлларга салбий муносабатда бўлмоқда. Бечора калтафаҳмлар! Роббининг амрига бўйсунганларни ҳам айблайдими одам деган?
Исломга тош отмоқчи бўлганлар бошқа халқларнинг аёлларига, бошқа эътиқоддаги аёлларнинг аҳволига бир назар солсин! Византия, Форс, Ҳиндистон, Хитойда, яҳудийликда, насронийларда, жоҳилият даври арабларида аёлларнинг мавқеи, ҳақ-ҳуқуқлари қандай бўлган, биласизми? Тарих китобларини бир ўқиб кўринг, аёллар умуман одам ўрнида кўрилмаган, ҳатто уларни ҳайвон каби, руҳи йўқ деб ҳисоблашган. Аёл зоти Ислом келгунча не кунларни кўрмади дейсиз!
Қиз фарзанд кўрган жоҳилият араблари камбағаллик келтиради деб, эл ичида иснодга қолдим, деб мурғак чақалоқларни тириклай кўмишарди! Аллоҳ Таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғам-аламга тўлиб, юзи қорайиб кетур. Унга берилган хушхабарнинг ёмонлигидан (уялиб) қавмидан беркинадир. У(қиз)ни хорлик-ла олиб қолсамикин ёки тупроққа кўмсамикин? Огоҳ бўлинг! Улар қилган ҳукм нақадар ёмон. (16:58-59-оятлар)
Ислом келгачгина, аёлларнинг ҳаққи адо этилди, аёлларнинг мавқеи тикланди. Аёлнинг ҳақлари эркакнинг ҳаққи билан тенглашди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, аёллар эркакларнинг опа-сингилларидирлар» дедилар (Аҳмад, Абу Довуд, Тирмизий ва ибн Можа ривоят қилганлар).
Ислом онанинг мавқеини отанининг мавқеидан баланд қилиб берди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
Бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: «Кимга яхшилик қилайин? Менинг яхшилигимга ким ҳақлироқ?»
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Онанг», дедилар.
У киши: «Кейин ким?» деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна: «Онанг», дедилар. У киши яна: «Кейин ким?» деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам яна: «Онанг», дедилар. У киши тўртинчи марта: «Кейин ким?» деб сўради. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отанг», дедилар.
Ислом эркакларга аёлга нисбатан зулм қилишни тақиқлаб қўйди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Видо ҳажида шундай васият қилдилар: «Аёлларга зулм қилишда Аллоҳнинг ғазабидан қўрқинглар. Албатта, Сизлар уларни никоҳингизга олгансиз, улар сизга Аллоҳнинг омонатидир, Аллоҳнинг сўзи билан улар сизларга ҳалол бўлдилар»
Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган эканлар: «Иймони энг кучли киши – хуш аҳлоқли кишидир. Сизларнинг энг яхшиларингиз – аёлларига яхши муомала қилувчиларингиздир».
Ислом қиз фарзандларни жаннатнинг калити қилиб берди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким икки қизни тарбиялаб, вояга етказса, Қиёмат куни мен билан бирга бўлади» (имом Муслим ривоят қилганлар).
Ислом келгач, аёл сўзи ғурур ва фахр билан айтила бошланди, зеро Қуръони каримнинг алоҳида бир улкан сураси «Нисо» - «Аёллар» деб аталди. Аллоҳнинг дини аёлга мерос ҳуқуқини берди, унинг мулкини эса даҳлсиз қилиб қўйди. Бу Исломнинг аёлларга берган кўплаб имтиёзларидан бир шингили, холос.
Феминистик ташкилотлар аёлга озодлик берилишини талаб қиладилар, биз эса улар талаб қилаётган, курашаётган ўша «озодлик» аёлларни хароб қилаётганлигини кўрамиз. Зеро, чексиз озодликка эга бўлиш мумкин эмас. Хўш, ўша «озодлик» аёлларга нима берди? Баданини, номусини сотиш ҳуқуқиними?
Ичкиликбозликними? Гиёҳвандликними? Маиший бузуқлик, енгилтакликними? Нима кераги бор бундай «озодлик»нинг? Кимга кераги бор бундай «озодлик»нинг? Бундай «озод аёл»нинг гўзаллиги кимга керак? Кексайиб, қариганда унинг ўзи кимга керак бўларкин? Бундай «озод аёл» умрининг поёнида ёлғиз қолади, болалари уни ташлаб кетиб, хабар олмай қўяди.
Бир сафар, Москвадалигимда, бир неча кун бир дўстимнинг уйида меҳмон бўлдим. Зинапоядан тушаётиб, очиқ эшик олдида турган саксон яшар бир кампирни кўриб қолдим. Қўлидаги кружкада қандайдир суюқлик бор эди. У мени секингина имлаб, қўлидаги «чой»ни илитиб беришни илтимос қилди. Кружкасидаги сув экан. Ичида бир неча дона чой барглари кўринди. Хонамга қайтиб, унинг ёғ босиб кетган кружкасини обдон ювиб, тозаладим, сув қайнатиб, аччиққина чой дамладим, озгина қанд солдим. Сўнг мева-чева, конфетлар, нон, қанд олиб, кружкадаги чой билан кампирнинг олдига қайтдим. Бечора ҳалиям эшик олдида дийдираб турган экан. Қўлимдагиларни кўриб, хўрлиги келиб, ҳўнграб юборди. Кетидан уйига кирдим. Уйдан қўланса ҳид келар, ҳаммаёқ ифлос, хоналар нимқоронғи эди. Бечорага раҳмим келиб кетди, нега ёлғизлигини, болалари бор-йўқлигини сўрадим. Бекор сўрабман. Шўрлик юм-юм йиғлаганча, бир неча йилдан бери унинг ҳолидан ҳеч ким хабар олмаётганлигини айтиб берди. Болалари бор экан, лекин уни унутиб юборишибди. Онани ҳам унутиб бўлар эканми? Бироқ, эҳтимол, бунга унинг ўзи сабаб бўлгандир?

Добавлено (22.12.2011, 22:47)
---------------------------------------------
Энди худди шу ҳикоядан кейин бир газетадан иқтибос келтираман. Мақола муаллифи Европада Исломни қабул қилган бир аёлни учратиб, Исломга киргач, ҳаётингизда қандай ўзгаришлар бўлди, деб сўрабди. Аёл шундай дебди: «Мен бутун дунё аёлларига мурожаат қиламан: ҳеч қайси дин, ҳеч қайси қонун аёлни Исломчалик тўлақонли бахтиёр эта олмайди!»
Ўйлаб кўринг! Аёл ёлғон «озодлик»дан воз кечиб, Исломни танлаб, миллионлаб алданган аёллар топмаган нарсани – бахтини топибди. Ўйлаб кўринг ва бу аёлнинг нурли ҳидоят йўлига эргашинг, азиз аёллар!
Эркак киши тош ва ғиштдан уй қурса, бу бино бу дунёдаги роҳат-фароғат учундир, бироқ муслима аёл бу уйни иймон нури, ибодат ҳаловати ва гўзал аҳлоқ тарбияси билан нурафшон қилса, бу неъмат ҳам бу дунё, ҳам у дунёнинг фароғатидир.
Уй – мусулмоннинг қўрғонидир. Бироқ, бу қўрғонни қуришда аёл иштирок этмаса, унда яхшилик бўлмайди. Аллоҳ зикр қилинадиган, Ислом ўрганиладиган, солиҳ мусулмонлар тарбияланадиган оилаларгина чинакам бахтлидир. Ҳадиси шарифда «Аёл ўз эрининг уйига посбондир, уйнинг масъулияти унинг зиммасидадир» дейилади.
Она – қаҳромонлар, алломалар, авлиёларни тарбияловчи аёлдир. Бизни ҳақ йўл билан таништирган мунис оналаримиз – солиҳа, мўмина, оқила, собира, обида, тоййиба оналардир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рисолатдан аввал ҳам, кейин ҳам роҳат-фароғатда яшаб ўтган аёл – муҳтарама онамиз ҳам ана шундай аёллардан эдилар. Илк бор иймон келтирган аёл, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиб илк бор ибодат қилган аёл, жаннат илк бор башорат берилган аёл, Аллоҳнинг каломини илк бор тинглаган аёл – Хадийжа онамиз розияллоҳу анҳо эдилар. Аллоҳ Таоло бу муҳтарама зотга ҳазрати Жибрийл орқали салом йўллар эди. Бу муҳтарама аёл ўзининг бутун мол-мулкини Аллоҳнинг йўлига эҳсон қилдилар. Одамлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан юз ўгирганларида, у Зотга иймон келтирдилар; одамлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёлғончига чиқарганларида, у Зотни тасдиқладилар; одамлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёрдам бермай қўйганларида, у Зотга суянчиқ бўлдилар. Аллоҳ Таоло Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳазрати Хадийжа онамиздан туғилган фарзандлар билан икром қилди.
Бу фарзандларнинг энг аълоси ҳам аёл бўлди. Бу мутоҳҳара зот – ҳазрати Хадийжанинг қизлари, ҳазрати Ҳасан ва Ҳусайнларнинг оналари, ҳазрати Алининг завжалари – розияллоҳу анҳум ажмаъийн – ҳазрати Фотима онамиз розияллоҳу анҳо эдилар, жамики аёлларга, жамики оналарга ибрат эдилар.
Аллоҳ Таоло Ўзининг охирги Каломида ҳазрати Ийсо алайҳиссаломнинг оналари – биби Марямни ҳам иззат-икром билан зикр қилди. Ул зоти олиянинг шарафларига ҳам Қуръони каримнинг яна бир сурасига ном берилди.
Аллоҳ Таоло ҳазрати Мусо алайҳиссаломнинг оналарини ҳам Ўзининг муборак Каломида зикр қилди. Фиръавннинг аёли бўлган бу муҳтарама зот ўта иймонли аёл эдилар, Аллоҳ таоло ҳазрати Мусо алайҳиссаломнинг ппп бўлиб етишишларига шу зотнинг тарбияларини сабабчи қилди.
Абу Ҳанифа, имом Шофеъий каби кўплаб буюк алломаларнинг, устозларнинг тарихига назар солинг – уларнинг ҳар бири ўз оналари туфайли шу даражаларга етдилар. Уларни оналари ёшликларидан иймонга, илмга чанқоқ қилиб тарбияладилар.
Ўйлаб кўринг!
Аёлга бу қадар олий мақом берган Ислом эмасми? Ҳақиқий мусулмон эрлар кўз қорачиғидек авайлаб-асрайдиган зот – шу муслима аёл эмасми? Бундай олий мавқега Роббига бўйсунган, Парвардигорининг амрини бажо қилиб, тақиқларидан сақланган аёл муносибдир. Биз эркаклар тўрт тоифа аёлга – оналаримизга, опа-сингилларимизга, аҳли аёлларимизга ва қизларимизга масъулдирмиз. Аллоҳ уларнинг ҳар бири учун бизни сўроққа тутади: Уларнинг ҳаққини адо этдикми? Онамизга яхшилик қилдикми, итоатда бўлдикми, рози қилдикми? Опа-сингилларимизга суянчиқ, ҳимоячи бўла олдикми, аёлларимизга муносиб эр, қизларимизга муносиб ота бўла олдикми?
Бутун дунё халқаро хотин-қизлар куни – 8 мартни байрам қилиб нишонлайди. Бу байрамнинг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар бор, аммо гап бу ҳақда эмас.
Биз, мусулмонлар, азиз аёлларимизни бир йилда бир кунгина иззат-икром қилиб, табриклаб, уларни ранжитиб қўйишдан қўрқамиз. Бу байрамни илк бор таъсис қилганлар аёлларга бир йилда бир кун ажратган бўлса, ажратишгандир, худо хайрларини берсин. Бироқ, мусулмонлар ўз аёлларига ҳар кунни байрам қилиб беришлари лозим.
Агар биз итоаткор, одобли ўғил бўлса, ҳар ишда ёрдамчи, ҳар дардга малҳам бўлсак, оналар учун ҳар куни байрам эмасми?
Ҳар доим кўнглини кўтариб, тез-тез хабар олиб, меҳр изҳор қилиб турсак, оғирини енгил қилиб, суянчиқ бўлиб турсак, опа-сингилларимиз учун ҳар куни байрам эмасми?
Ҳар доим адолат билан, меҳр-муҳаббат билан кўзларига боқсак, бегона кўздан қизғансак, эътиборли, мулойим бўлсак, бошимизга кўтариб юрсак, тоғдек суянчиқ бўлсак, аёлларимизга ҳар куни байрам эмасми?
Иймон-эътиқод ўргатсак, одоб-аҳлоқ ўргатсак, меҳримиз жўшиб, бағримизда эркалаб, суйиб улғайтирсак, она қизларимиз учун ҳар куни байрам эмасми?
Ҳа, биродарлар, худди шундай. Биз эркаклар, бизда ҳаққи бор аёлларимизнинг ҳар бирининг ҳаққини адо этсак, наслимиз соғлом, номусимиз пок, оиламиз мустаҳкам, жамиятимиз, халқимиз, ватанимиз тинч-фаровон бўлади, биз яшаётган бутун олам ислоҳ бўлади.
Сўзимиз якунида Аллоҳ Таолонинг ушбу муқаддас каломини эслатиб ўтсак: Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари) дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи зотдир. (Нисо сураси)
Иброҳим Махтибеков
info_islom_uz

 
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » Islomiy Bo'lim » Islom Dini - Umumiy » Islom-Ayol uchun har kuni bayram
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

  Filmla.ru   Главная   Регистрация   Вход  
block6
Форма входа
Логин:
Пароль:
block6

block7
Поиск

Яндекс поиск
block7

Наш баннер фильм
Uzbek kino filmla va boshqa kino filmla WWW.filmla.ru da onlayn va bepul



UZMEGAVIDEO.RU


UZMEGA.SITE


UZBNEWS.SITE


Посоветовать другу фильмы

Реклама

В кинематографе есть уникальное явление, вызывающее бурные эмоции у зрителей. Конечно, это Кино фильмы с их неповторимым колоритом. По замыслу режиссеров, все действие сопровождается музыкой, танцами, а актеры должны играть свои роли с детской непосредственностью. Возможно, именно эта искренность привлекает миллионы поклонников. Особенно популярны эти картины у отечественной публики, поэтому воспроизведение сюжетов на русском и Узбекском языке пользуется повышенным спросом. Теперь уже можно не довольствоваться редкими встречами с любимым видом искусства. Смотреть кино фильмы в любое время – это всеобщее желание посетителей онлайн кинотеатра. Долгие годы считалось, что перевод в них не обязателен. События понятны без слов благодаря другим средствам выразительности. Но времена меняются, и очень приятно видеть, как знакомые герои начинают говорить приятным мелодичным голосом на русском и узбекском языке. Прекрасные песни остаются в оригинальном исполнении, но голос за кадром не забывает кратко передать содержание текста. Лучшие кино фильмы убеждают зрителей в том, что все люди братья и сестры. Но не всё так безобидно, как кажется на первый взгляд. За весельем и массовыми танцами скрываются жуткие события: кровная месть, измены, убийства и сложные расследования. Отдельно стоит сказать про выбор актёров и декорации. Именно они играют немалую роль в успехе онлайн проектов по всему миру, даже если сюжеты просты и узнаваемы. Красочность заставляла смотреть картины, даже когда они не были снабжены качественной озвучкой. Сейчас можно вдоволь насладиться не только музыкальным сопровождением, но и понять все тонкости отношений героев. Это стало возможным благодаря тому, что кино фильмы на русском и узбекском языке всегда можно найти в специальной подборке для поклонников этого направления кинематографа. Онлайн киноленты повествуют не только о любви. В них затрагиваются социальные проблемы, например, непреодолимая пропасть между людьми из разных каст или огромная разница между богатством и жизнью в бедных кварталах.


Добро пожаловать на WwW.FiLmLa.Ru Приятного просмотра и спасибо что посетили сайт.

Copyright MyCorp © 2024