Приветствую Вас Mehmon | RSS


Главная Филмла Filmla.ru

[ Обновленные темы · Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: uzmegavideo  
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » Islomiy Bo'lim » Islom Dini - Umumiy » Jum'a ma'ruzalari (Jum'a ma'ruzalari)
Jum'a ma'ruzalari
FilmlaДата: Вторник, 12.07.2011, 12:21:02 | Сообщение # 1
moro bo'sin
Группа: Administrator
Сообщений: 2587
Награды: 6
Репутация: 3
Статус: Оффлайн
بسم الله الرحمن الرحيم
إن الحمد لله ، نحمده ، و نستعينه ، و نستغفره ، و نعوذ بالله من شرور أنفسنا و من سيئات أعمالنا، من يهده الله فلا مضل له ، و من يضلل فلا هادي له ، و أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له ، و أشهد أن محمدا عبده و رسوله.

Куръонни эсдан чикариш катта гунох

Хурматли биродарлар, Сизларга бугунги кундаги кўпчилик мусулмонларни ташвишга солувчи катта бир гунох тўгрисида маълумот берамиз, иншааллох. Сарлавхадан маълум бўлиб турган бу гунох мусулмонларнинг холатларини бу дунёда хам, охиратда хам огирлаштириб кўяди. Бу дунёда иймонни кучсизлантириб, гунохларга журъатли килиб кўйса, охиратда не холат келтириши мавзумизда баён килинади. Аллох таолодан офият сўраймиз!

Бухорий Самура бин Жундаб разияллоху анхудан ривоят килади, у киши айтадиларки: “Пайгамбаримиз صلى الله عليه و سلم намоз ўкиб бўлгач бизга юзланиб: Бу кеча сизлардан ким туш кўрди”? деб савол берардилар. Бирор киши кўрган тушини хикоя килса, “ما شاء الله “ деб кўярдилар. Кунлардан бирида: “Силардан бирор киши туш кўрдими?” деб сўрадилар. Биз: Йўк, дедик. Шунда Ўзлари бундай гап бошлаб кетдилар: (Маъноси:) “Мен ўтган кечада икки кишини тушимда кўрдим. Улар келиб кўлимдан олиб мени мукаддас ерга олиб чикишди...

"فانطلقنا حتى أتينا على رجل مضطجع على قفاه و رجل قائم على رأسه بفهر أو صخرة فيشدخ به رأسه، فإذا ضربه تدهده الحجر فانطلق إليه ليأخذه فلا يرجع إلى هذا حتى يلتئم رأسه و عاد رأسه كما هو فعاد إليه ضربه قلت: من هذا؟ قالا: انطلق، فانطلقنا... فقلت: طوفتماني الليلة، فأخبراني عما رأيت؟ قالا: نعم،... و الذي رأيته يشدخ رأسه، فرجل علّمه الله القرآن فنام عنه بالليل، و لم يعمل فيه بالنهار، يفعل به إلى يوم القيامة... و أنا جبريل و هذا ميكائيل..." رواه البخاري: 1387)

Шунда чалканчасига ётган бир кишининг ёнига улар билан бирга юриб бордик. Бу киши чалканчасига ерда ётган бўлса, яна бир киши унинг бошида (кафтни тўлдирадиган) бир тош билан унинг бошини уриб пачоглаб турибди. Хар качон уни урганда тош думалаб кетади. Бориб то тошни олиб келгунча, ётганнинг боши тузалиб яна ўз холига кайтади. Урувчи тошни келтиргандан сўнг яна уради. “Бу ким?” деб сўрадим. Улар: “Юринг, кетамиз” дейишди. Охирида уларга айтдим: “Бу кечада мени айлантириб сайр килдирдингиз. Энди кўрган нарсаларимнинг хабарини менга баён килинг!” Улар: “Хўп”, дейишди. “...Сиз кўрган боши пачогланаётган киши шундай кимсаки, Аллох унга Куръонни таълим берган. У эса, кечкурунлари Куръонни четга суриб ухлаган. Кундузи унга амал хам килмаган. Киёмат кунигача мана шунака азобланади... Мен Жибрийл, бу Мийкоийл бўлади...” дейишди”. (Хадис кискартирилган).

Мазкур хадисни шархлаб Ибни Хажар рахимахуллох, Ибни Хубайра рахимахуллохнинг куйидаги гапларини накл киладилар: “Куръонни ёдлаб кейин уни четга ташлаб кўйиш катта жиноят. Чунки, бунака кимса Куръонни четга суриб кўйиш керак деган хаёлни килган бўлади. Энг шарафли нарса бўлган Куръонни ташлаб кўйгани учун, энг шарафли аъзоси бўлган боши билан азобланади”. Хадиснинг зохиридан маълум бўладики, кечасида Куръон кироатини тарк этган киши азобга тортилади.

Расулуллох صلى الله عليه و سلم яна айтадиларки:

"وعرضت عليّ ذنوب أمتي فلم أر ذنبا هو أعظم من سورة من القرآن أو آية أوتيها رجل ثم نسيها" (رواه الترمذي و أبو داود وقال ابن حجر في إسناده ضعف لكن له شواهد)

Маъноси: “Умматимнинг гунохлари менга кўрсатилди. Бир кишига Куръондан бир сура ёки бир оят ато килинганидан кейин уни эсидан чикариб юборишидан кўра каттарог гунох кўрмадим”.

Куртубий рахимахуллох айтадиларки: Куръоннинг хаммасини ёки баъзисини ёдлагандан кейин эсидан чикариш катта гунох. Хофизнинг мартабаси олий бўлади. Мана шу мартабани, то ундан Куръон кўтарилгунча бепарволик билан ташлаб кўйса, азобланишга лойик бўлиб колади. Чунки, Куръонни бардавом ўкиб эслаб туришни тарк этиш жахолатга олиб боради. Илмдан сўнг жахолатга кайтиш огир гунох. Расулуллох صلى الله عليه و سلم хадисларида, “ато килинганидан кейин” дедилар, ёдлаганидан кейин демадилар. Бунинг сабаби, Аллохнинг у корига Куръонни улуг неъмат килиб ато этганини ва у учун Роббисига шукр килиши лозим эканини эслатадилар. У кори эса, бундай улуг неъматга ношукурлик килди. Бу хадисдан маълум бўладики, Куръонни унутиш, гарчи баъзисини бўлса хам, катта гунохдир. Аллох таолодан тавфик сўраймиз!

Азиз биродарлар, бир кун келиб одамлар бу Куръондан махрум бўлиб колишади. Каранг, Абдуллох бин Масъуд сўзларига:

عن عبد الله قال: أكثروا تلاوة القرآن قبل أن يرفع. قالوا: هذه المصاحف ترفع، فكيف بما في صدور الرجال؟ قال: يسرى عليه ليلا، فيصبحون منه فقراء وينسون قول لا إله إلا الله ويقعون في قول الجاهلية وأشعارهم وذلك حين يقع عليهم القول.

Маъноси: “Куръон кўтарилишидан олдин уни кўп тиловат килиб колинглар”. Бу Куръонлар кўтарилса, кишилар калбларидаги ёдлаган Куръонларига не бўлади? деб, савол беришганда, бундай дедилар: “Уларга бир кеча келиб, тонг оттиришганда Куръондан ожиз бўлиб колишади (яъни Куръон уларнинг калбларидан хам кўтарилади). لا إله إلا الله сўзини унитиб юборишади. Кейин жохилият сўзлари ва шеърларига берилиб кетишади. Бу холат, одамларга сўз (азоб) келганда бўлади”. (Ал-Куртубий накллари).

كان عبد الرحمن بن أبي ليلى إذا صلى الصبح قرأ المصحف حتى تطلع الشمس قال: وكان ثابت يفعله. سنن الدارمي

Абдуррохман бин Абу Лайло рахимахуллох бомдод намозини ўкиб бўлганларида, куёш чиккунга кадар Куръон ўкир эдилар. Айтардиларки: Собит разияллоху анху мана шунака килардилар.

عن بن عمر قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: " إن هذه القلوب تصدأ كما يصدأ الحديد قيل فما جلاؤها يا رسول الله؟ قال: " تلاوة القرآن". (رواه القضاعي)

Ибни Умар айтадилар: Расулуллох صلى الله عليه و سلم бундай дедилар: “Шубхасиз бу калблар темир занглагандек, занглайди”. Ё Расулаллох, уни жилваланиб туриши нимада? дейилганда, “Куръон тиловатида”, деб жавоб бердилар.

Аллох таоло барчаларимизни хидоятда саботли килсин!


Аламларга бурканган неъмат
Ундан ўзга илох бўлган Аллохга хамд бўлсин ва У барча нарсага кодирдир. Пайгамбаримизга саловат ва саломлар бўлсин.

Бу рисолани ёзишимдан максад, Аллохга ва унинг росулига ва омма мусулмонларнинг йулига чакириш, насихатдир.

Баъзи дардманд инсонларнинг беморлик, касаликнинг фойдаларидан хабарсиз бўлганлари холида: «Эй Роббим, менга рахминг келсачи?!» деб нола килишаётганларини эшитдим. Асарларда келадики, Аллох айтаркан: «Рахматим туфайли ато этаётган нарсамдан, яна кандай рахм киламан?» Шунингдек, баъзи рак каби огир, бедаво дардга чалинганларни умидсизликка тушиб колганлари, айримлари сабрлари заифлашиб, жазавалари ортиб, нолишлари зиёдалашиб кетаётгани ва Шайтон васваса килиб, ўтган камчиликлари, гунохларини ёдларига келтириб, уларни Аллохнинг рахматидан ноумид килаётгани, тушкунликка тушириб кўяётгани хакидаги кўнгилсиз холатларни эшитдим ва кўрдим. Лекин у «…ўзаро шивир-шивирлари факат шайтон томонидан бўлиб, иймон келтирган зотлар (у сабабли) гамгин бўлишлари учундир» (Мужодала 10) Аслида эса, токи бемор, тавхидда мустахкам туриб, хатто машаккат чексада, намозларда коим бўлар экан, унга хавф-хатар йўкдир. Энди, кимки жони гаргарага келмасдан олдин тавба килиб олар экан, Аллох унинг тавбасини албатта кабул килгусидир, хатто, катта гунохлар содир килиб кўйган бўлса-да. Ахлуссунна эътикодида, барча тавхидда вафот килган, яъни Аллохни якка билиб кетган инсонларни куфрда вафот этмаган деб умид килинади. Хадисда келадики: Пайгамбар дедилар: «Умматимдан кимки, Аллохга ширк келтирмаган холда вафот этса жаннатга киради.» Абу Зарр разияллоху анху шунда сурадилар: «Зино килган бўлса хамми, ўгрилик килган бўлса хамми?» Пайгамбар: «Ха, зино килган бўла хам, ўгрилик килган бўлса хам» деб жавоб бердилар. Бошка хадисда Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Аллохдан факат яхши гумонда бўлган холингизда вафот килингиз» деб мархамат килдилар. Хадиси кудсийда Аллох таоло дейди: «Мен бандамни гумонидаман, яъни бандам Мен хакимда кандай гумон килса шундайдирман.» Мумин киши балолар канчалик шидатли бўлмасин сабр килиши лозим. Албатта кийинчиликдан сўнг, осонлик бордир ва дунё азоби охират азобидан енгилрокдир. Анас разияллоху анху ривоят киладилар: «Пайгамбаримиз ўлим тўшагида ётган бир йигитни зиёрат килдилар ва сўрадилар: «Ўзингни кандок хис этаяпсан?» Йигит: «Аллохнинг рахматидан умидворман ва гунохларимдан кўркаяпман, ё Расулуллох!» деди. Шунда Набий саллоллоху алайхи ва саллам : «Кайси банданинг калбида мана шу ўринда, шу икки нарса жам бўлар экан, Аллох унга умид килаётган нарсасини ато этиб, кўркаётган нарсасидан хотиржам килади» деб мархамат килдилар. Лекин сиз бу хадисни хужжат килиб, амалларга сусткаш бўлиб колманг. Ўлим тўсатдан келиб колиши мумкин. Умуман олганда, мумин Аллохнинг казосига рози бўлиб, сабр килиб яшар экан, агар хаёти давом этса ажру-савобларга эга бўлади, вафот этадиган бўлса, Аллохнинг рахматига эришади. Пайгамбар мархамат килиб: «ўлим-муминга тухфадир» деганлар. (Табароний ривояти, санади яхши). Энди юкорида саналган нарсалардан тўгри фикрга келган бўлсангиз, инсонга касаллик етиши туфайли хам рух, хам баданга етадиган улкан фойдалар ва манфаатларни сизга баён килишга киришамиз. Лекин, тафсилотларга киришишдан олдин, мукаддима лозимдир.

Мукаддима
Аллох таоло нимаики яратган бўлмасин, у яратган нарсасида мусибатланган ёки мусибатдан саломат кишиларнинг хар бири учун неъмат бордир. Хатто кофирларнинг жаханнамда азобланиши хам неъматдир. Лекин бу бошка бандалар хакки учун азобланаётган бўлсалар. Бир кавмга етадиган мусибат бошка кавм учун кўп фойдалардир. Агар Аллох таоло азоб ва аламларни яратмаганда эди, неъмату-мархаматларга эришганлар, у неъматларни кадрини билмаган ва кўпгина ато этилмиш яхшиликларни кадрига етишмаган бўлишар эди. Бу ўринда, Аллох кўпгина карама-каршиликларни яратдики, улар сабабли неъматлар кадри англанади. Агар тун бўлмаганда кундузнинг кадри билинмас, агар касаллик бўлмаганда соглик-саломатликни кадри сезилмас, факирлик бўлмаганда бойликнинг нафи кўринмас, дўзах бўлмаганда жаннат кадри англанмас эди. Ахли жаннатнинг сурури, дўзах ахлининг аламлари хакида тафаккур килишган чогда зиёдалашиб кетади. Шунинг учун жаннат ахлига дўзах ахлининг азобланишларини кўрсатиб турилишини неъмат деб санаса хам бўлади. Лекин, банда, даф килишга кодир бўлган балоларга сабр килиб ўтиришга эмас, балки, ўша балоларни кетказиш учун харакат килишга буюрилган. Хадисда келадики, «Кучи етмайдиган нарсани кўтариб олиб, ўзини хорлаш муминга хос эмасдир» Хал килиш ва аритиш имкони бўлмаган аламга килинган сабргина мактовга лойикдир. Шунингдек, неъматларнинг баъзилари кишига бало хам бўлиши мумкин. Киши хаёти давомида неъматлар ва балоларга рўбаро килинади. Канчалар балою мусибатлар борки, у инсонга неъмат сифатида етади. Баъзида банда учун факирлик ва касаллик неъмат бўлиши мумкин. Чунки у инсон агар соглом бўлса ва мол-дунёси ортса, ношукрлик килиши ва тугёнга кетиши мумкин. «Агар Аллох (барча) бандаларининг ризкларини кенг-мўл килса, албатта улар Ер юзида зулм-тажовузкорлик килган бўлар эдилар.» (Шуро 27) , Баъзи инсонлар борки, иймон ва хусну хулкни истисно килганда, барча неъматлар улар учун балодир. Унинг акси эса, яъни мусибатлар уларга неъматдир. Айтайлик, маърифат ва камолот неъматдир. Гохида эса, унинг йўклиги инсонга фойда бўлади. Масалан, бир кишики, унга карши одамларнинг пинхона галамислиги, ёмонлиги бор. Агар унга парда кўтарилиб, у булардан вокиф бўлса, унинг гаму-кайгуси ортиб кетади. Канчалаб неъматлар бор, инсон уларга харис бўлиб, интилиб харакат килади, аслида эса у нарса унинг халокати бўлади. Ўзи аламлар ва касалликлар бўлсада, рухлар ва баданларга даво бўлган ва инсонга комиллик ато этадиган нарсалар кўп бу оламда. Албатта яратувчиси ва вужудга келтирувчиси бўлган Зот бандасига касаллик беради ва албатта шифо хам ато килур, балолантиради ва албатта офият насиб килур, ўлдиради ва албатта кайта хаёт берур. Аллох таоло канчалаб ато этмиш улкан лаззатларини турли хил кўнгилсизлик, мусибатлар ичра яшириб кўйганки, улар лаззатларга эришиш йулида кўприк бўлгусидир. Шунинг учун хам донолар айтишганки, «неъматга неъмат билан етилмайди, рохатга рохат билан ноил бўлинмайди». Аслида аламлар ва машаккатлар улкан неъматдир. Чунки улар фарогатлар сабабидир. Масалан, аёл агар хомиладор бўлиш, фарзанд тугишнинг аламига карайдиган бўлса, турмушга чикмайди, оила курмайди. Лекин аёл учун она бўлиш туйгусининг лаззати у аламлардан неча-неча марталаб улкандир. Кайтанга, аёл агар фарзанд кўрмаётган бўлса, она бўлиш илинжида табибларга катнашини кўймайди.
Фойдалар
Энди буларнинг барини тушуниб олган бўлсак, касалликларнинг фойдалари, хайрли томонлари хакида сўзимизни давом эттирамиз. Бу манфаатлар юздан ортик бўлиб, бу ўринда мухтасар баён киламиз:
1. Касалликнинг фойдаларидан: нафснинг ислох бўлиши ва ёмонликдан покланишидир.
«(Эй инсонлар), сизларга не бир мусибат етса, бас, ўз кўлларингиз килган нарса-гунох сабабли (етур). Яна У кўп (гунохларнинг жазосини бермасдан) афв килиб юборур». (Шуро 30) Бандага агар мусибат етса: «Каердан келиб колди ўзи бу? Ким бу дардни мени бошимга солди?» демасин. Мусибат гунох туфайлигина етур ва бунда хушхабар ва огохлантириш бордир. Тўзукрок уйлаб кўрсак, дунё мусибатлари гунохларимиз учун тортаётган укубатларимиз холос. Бир хадисларида Пайгамбаримиз: «Мумин кишига ахлида, молида, фарзандларида балою-офатлар устма-уст кела бошлайдики, шулар туфайли гунохлари кечирилганидан, Аллохга хеч кандай хатоси колмаган холда рубаро бўлади» дедилар. Агар бандада ўйламаган, эсидан чикарган гунохлари бўлса, Аллох у сабабли гам-кайгу ёки касаллик билан балолайди. Бу яна шунга ишоратки, дунёнинг бир соат аччиклигини кўтариш алами охиратдаги абадий аламни кўтаришдан афзалрок. Салафларимиз айтишган экан: «Агар дунё мусибатлари бўлмаганда эди, киёматга хеч вакосиз (яъни хеч кандай савобларсиз) борган бўлар эдик».

2. Касаллик фойдаларидан: охиратда, кишига етган касалликдан кўра бир неча баробар лаззат ва сурурни келтириши. Чунки дунё аччиклиги охират халоватидир, акси эса аксидир. Шунинг учун хам Пайгамбаримиз: «Дунё мумин учун зиндон, кофир учун жаннатдир» деб мархамат килганлар. Яна мархамат килиб: «Ўлим муминга тухфадир» дедилар. (Ибн Аби Дунё ривояти, санади хасан). Агар бандага касаллик ёки мусибат етса ва у Аллохга хамд айтса, у умид килаётган савобни устига, унга жаннатда «хамд уйи» деб аталмиш бир уй бино килинади. Жобир розияллоху анху ривоят килиб айтадилар: Пайгамбаримиз дедилар: «Одамлар киёматда бало ахлига берилаётган савобни кўрганларида, дунёда терилари кайчилар билан киймаланган бўлишини орзу килиб коладилар» (Термизий ривояти)

3. Касаллик манфаатларидан: Аллохнинг беморга якин бўлиши ва бу эса хос якинликдир.
Хадиси кудсийда Аллох таоло дейди: «Эй Одам боласи! Фалончи бандам касал бўлди, кўргани бормадинг, агар борганингда уни хузурида Мени топган бўлардинг»
(Абу Хурайрадан Муслим ривояти)

4. Касаллик фойдаларидан: У билан банданинг сабри билинади.
Айтганларидек: «Агар имтихонлар бўлмаганда эди, сабрнинг фазли зохир бўлмаган бўлар эди». Инсон агар сабрга эришса, у кўп яхшиликларга эришибди. Агар йўкотса, у холда барча яхшиликларни йўкотибди. Аллох таоло банданинг сабрини ва иймонини имтихон килади, шунда ёки тилла хосил бўлади ёки чикинди. Анас разияллоху анху ривоят киладилар: Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Албатта мукофотнинг катталиги, балонинг катталиги биландир. Агар Аллох бир кавмни яхши кўрса, уларни балолантириб кўяди. Кимки рози бўлса, унга хам розилик, кимки газаб килса, унга газаб насиб бўлгусидир». Агар Аллох бир бандасини яхши кўриб колса, унинг гамини зиёдалаштириб кўяди. Агар газаб килса, унинг дунёсини кенгайтириб кўяди, хусусан, банда динини зое килса. Банда мусибатларга иймон ва сабот ила сабр килса, у сабрлилар девонига ёзиб кўйилади. Агар ундан розилик хосил бўлса, уни рози бўлганлар девонига ёзиб кўйилади. Бандадан хамд ва шукр хосил бўлар экан, Аллох такдир килган барча казолар унинг учун хайрли бўлиб колаверади. Сухайб разияллоху анху ривоят киладилар: «Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Муминнинг барча ишлари хайрли эканига хайрон коламан. Агар унга хурсандлик етса шукр килади. Бу унинг учун хайрлидир. Агар мусибат етса сабр килади ва бу хам у учун хайрлидир. Бу факат мумингагина хос. Аллохнинг мусулмон учун белгилайдиган хар бир такдири хайрлидир.» (Муслим ривояти) Бошка бир хадисда Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Мумин хар бир иши учун ажрланади» дедилар (Ахмад ривояти). Мумин киши Аллохнинг такдири ила етган барча мусибатларга кўниши, рози бўлиши керак. Аллохим! Бизни ато килсанг шукр киладиган, гунох килса Сенга истигфор айтадиган, агар мусибат етса сабр киладиган бандаларингдан килгин.
5. Касаллик фойдаларидан ва Аллохнинг бандасига тукис ато этмиш неъматларидан: Аллох бандасига зарар ва каттикликларининг нозил этиши сабабидан, Ўз даргохига илтижо килишга, панохига кочишга, тавхидига суянишга ва калбини динини холис килган холида Роббисига дуо килишга ундайди.

Балолар юбориб, дуога ундайдиган, неъматлар ато килиб, шукрга чакирадиган зот кандай хам Пок! Тобеинлардан Вахб ибни Мунаббих айтган эканлар: «Балолар, аслида дуоларни юзага чикариш учун тушади» Аллох таоло шундай дейди: «Качонки Биз инсонга (неъмат-давлат) инъом килсак, у (Бизга шукр килишдан) юз ўгирар ва ўз томонига кетар (яъни, Бизни унутар). Качон унга ёмонлик (камбагаллик-кулфат) етиб колса эса у узундан-узок дуо-илтижо эгасидир». (Фуссилат 51) Мусибат етиши сабабидан бандада таваккул, тазарру, ихлос билан дуо килиш каби иймони ва ишончини зиёда киладиган ишлар хосил бўлади. Яна касалликнинг кетишидан хам кўра фойдаси улканрок бўлган, инобат-Аллохга кайтиш, иймон халовати ва уни тотиш лаззати каби холатлар хам, шу мусибат туфайли юзага келади. Аллохгагина динни холис килган холида ибодат киладиган тавхид ахли уларга етаётган мусибатларга сабр килишади, дарров сехргар ёки фолбинга югуриб колишмайди, ширк ахлига ўхшаб кабристонларга бориб олиб, азиз авлиёларнинг кабрларидан мадад сўрамайдилар. Балки касаллик ёки мухтожлик етса, ёлгиз Аллохдан ёрдам сўрайдилар, агар панох тилашса, ёлгиз Аллохдангина панох тилайдилар. Бу каби якка Аллохдангина мадад кутиш намунаси Айюб алайхиссаломнинг хаётларида яккол кўринади: «Айюбнинг Парвардигорига нидо килиб: «(Парвардигорим), мени бало ушлади. Ўзинг рахм-шафкат килгувчиларнинг Рахмлирогидирсан», деб илтижо килган пайтини (эсланг)!» (Анбиё 83) Айюб пайгамбарнинг балою-мусибатларини ўйлаб кўринг, бор мол-мулклари, фарзандларидан ажралдилар, ўзлари огир дардга йўликдилар. Бу аламларнинг улканлигига карамай, у зот эртаю-кеч Аллохга хамд айтар, эртаю-кеч Аллохдан бу имтихонлар учун рози бўлар эдилар. Чунки, у киши барча ишлар Аллохнинг кўлида эканини билар, дарду аламлари хакида хеч кимга шикоят килмас эдилар. Нихоят Роббиларига сидк ила нидо килдилар: «Эй Роббим мени бало ушлади, ўзинг рахм килувчиларнинг Рахмлирогисан». Шунда Аллох таоло балони кўтарди ва у зотни мактаб, шундай деди: «Дархакикат, Биз (Айюбни) сабр килгувчи холда топдик. У накадар яхши бандадир. !
Хакикатан, у (Аллох рози бўладиган йўлга) кайтгувчидир.


«Сен севганинг билан бўласан…»
--------------------------------------------------------------------------------

Аллохга хамд бўлсин ва Мухаммад мустафога салавоту салом бўлсин.

Аллохим биз Сендан Сени севмокни, Сени севганларни севмокни ва Сени мухаббатингга якинлаштирадиган амалларни биз учун севимли килмогингни сўраймиз!

Бухорий ва Муслим ўз сахихларида келтирган хадисларида Анас ибн Молик разияллоху анху шундай ривоят киладилар: «Пайгамбаримиз билан бирга масжиддан чикиб келаётганимизда эшик олдида бир кишини учратдик. У:

- Ё Расулуллох киёмат качон? - деб айтди. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам сўрадилар:
- Сен унга нима хозирладинг? Шунда у киши бошини куйи солди, ва:
- Мен у Кунга хозирлаган намоз, рўза ва садакаларим унчалик кўп эмас. Лекин мен Аллох ва расулини яхши кўраман – деди. Пайгамбаримиз:
- Албатта сен севганларинг билан бирга бўласан- дедилар».

Анас разияллоху анху айтадиларки: «Исломни кабул килишдан сўнг бизни энг кувонтирган нарса Расулуллохнинг айтган ушбу сўзлари эди: «Албатта сен севганинг билан бирга бўласан».

Имом Муслим ўз сахихларида Анас розияллоху анхуни яна ушбу сўзларини келтирадилар: «Мен Аллох ва расулини, Абу Бакр ва Умарни яхши кўраман. Гарчи амалларим уларникидек бўлмасада, улар билан бирга бўлишни орзу киламан».

Имом ибнул Коййим - рохимахуллох - мухаббат хакида шундай дейдилар: «У шундай манзилатки, мусобакалашувчилар унга эришиш йўлида мусобакалашадилар, амал килувчилар унга кайтадилар, эзгу ишларга шошиб-ўзувчилар у сари енг шимариб махкам бўладилар, мухаббат килувчилар у манзилатда ўзларини содикликларини намоён киладилар ва обидлар унинг ёкимли шаббодаси ила бахраманд бўладилар.

У калблар куввати, рухлар озукасидир.

У кўз кувончи бўлиб, у шундай хаётки, ундан бебахра одам ўликлар жумласидандир.

У нурдирки, уни йукотган одам зулуматлар тўфонлари ичра колиб кетибди.

У шифодирки, ким ундан ажралиб колса, унинг калбини жамики касалликлар эгаллаб олади.

У шундай тотли лаззатки, ким уни согинмас, кўмсамас экан, унинг хаёти гаму-аламлар ичра ўтгусидир. Аллохга касамки, мухаббат ахли дунё ва охиратда шарафлидирлар. Улар учун энди Суюклилари тарафидан ундан-да улканрок насиба бордир».

Энди, кимки Аллохни яхши кўрувчи инсондан Аллох уни яхши кўрувчи инсон даражасига кўтарилмок истаса, унга ушбу Аллома ибнул Коййим рохимахуллох ўзларининг «Мадорижус са-а-ликийн» китобларида келтирган воситаларни кискача шархи ила такдим этамиз:

1. Куръони каримни тадаббур ила тиловат килиш, унда ирода этилаётган нарсаларни фахмлашга харакат килиш, худди, кул хўжайинининг муродини англаш учун у томонидан берилган китобни ёдлаб маъноларни тушунишга харакат килгани каби.

Ха, кимки Аллох таоло унга сўйлашини яхши кўрса-хохласа, у холда, Унинг китобини тилоават килсин. Хасан ибн Али айтган эканлар: «Сизлардан аввалгилар Куръонни Аллохдан келган мактуб деб билар, тунлари уни ўкиб чикиб, кундузлари уни хаётга татбик этардилар».

Ибнул Жавзий рохимахуллох айтадилар: «Куръони азиймни тиловат килувчи киши, Аллох таоло Ўз каломининг маъноларини инсонларнинг онгу-тушунчаларига етказиш, англатиш билан канчалик улкан лутф кўрсатганига эътибор килиши лозим. Шу билан бирга ўкиётган ушбу каломлари башарнинг сўзи эмаслигига диккат килиши, калбида мутакаллим-гапирувчи Зотнинг азамати, улуглигини хис этиши ва Унинг сўзларини тадаббур килиши керак».
Имом Нававий айтган эканлар: «Аллохнинг китобини ўкувчи кори энг аввало, калбида Аллох таоло билан роз айтишаётганини, Унга муножот килаётганини хис этиши, тасаввурига келтириши лозим. Пайгамбар асхобларидан бўлган бир киши Рахмоннинг сифати бўлган «Ихлос» сурасини намозда такрор ва такрор тиловат килар эди. Ундан бунинг сабабини сўралганда, у: «Чунки унда Рахмоннинг сифати бордир. Шунинг учун уни ўкишни яхши кўраман» деб жавоб берди. Бу хакда Пайгамбаримизга хабар берганларида: «Унга етказиб кўйинглар, Аллох уни яхши кўради» деган эканлар.

Шу нарсани яхши англашимиз керакки, Куръон тиловат килишдан асосий максад тадаббурдир. Яъни маъноларини тушунишга харакат килмокликдир. Агар тадаббур хосил бўлмаса, Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам килганлари каби оятларни такрор-такрор кироат килмок лозимдир, токи, тадаббур хосил бўлсин. Абу Зар розияллоху анху ривоят киладиларки, бир куни кечаси Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам ушбу

(إِنْ تُعَذِّبْهُمْ فَإِنَّهُمْ عِبَادُكَ وَإِنْ تَغْفِرْ لَهُمْ فَإِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ) (المائدة:118)

«Агар уларни азобласанг, улар Сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни магфират килсанг, албатта Сен Ўзинг кудрат, хикмат Эгасидирсан» (Моида-118) оятини кайта-кайта ўкиб, туни билан намозда коим бўлган эдилар. Тамийм ад-Дорий розияллоху анху бир куни туни билан ушбу

(أَمْ حَسِبَ الَّذِينَ اجْتَرَحُوا السَّيِّئَاتِ أَنْ نَجْعَلَهُمْ كَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَوَاءً مَحْيَاهُمْ وَمَمَاتُهُمْ سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ) (الجاثـية:21)

«Балки ёмонлик-гунохлар касб этган кимсалар Биз уларни хам иймон келтирган ва яхши амаллар килган зотлар каби килишимизни ва хаётлари хам, мамотлари хам (яъни дунёлари хам Охиратлари хам муъминлар билан) баробар бўлишини ўйлагандирлар?! Накадар ёмон (нотўгри) хукм килурлар-а?!» (Жосия-21) оятини намозда такрор-такрор тиловат килар, тинмай йиглар эдилар. Шу алфозда тонг оттирдилар.

2. Фарзларни адо этишдан сўнг Аллохга нафл ибодатлар килиш ила такарруб-якинлик килиш. Албатта у инсонни мухаббатдан сўнг махбублик-яъни Аллох тарафидан севимли бўлиш даражасига элтади.

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам ушбу хадиси кудсийни ривоят киладилар: Аллох таоло дейди: «Менга содик бўлган бандамга кимки адоват килса, унга уруш эълон килгумдир. Унга фарз этган амалларимни адо этгач, яна Мени мухаббатимга эришиш учун нафл ибодатларда хам коим бўлишлик ила Менга якинлашаётган бандам мен учун жуда суюклидир. Агар Мен уни яхши кўриб колсам, Мен уни эшитадиган кулоги, кўрадиган кўзи, ушлайдиган кўли ва юрадиган оёги бўлгумдир. Мендан нимани сўраса ато этгум ва Мен билан нимадан панох сўраса панохимга олгумдир». (Бухорий ривояти)

Ушбу хадис нажот топгувчиларнинг икки тоифасини баён килади:

1.Аллох буюрган фарзларини адо килиш ва У зот белгилаган худудларини риоя килиш ила Аллохни яхши кўрувчилар тоифаси.

2.Буюрилган фарзларни адо этиш билан бирга нафл ибодатлар ила Аллохга якинлашган ва натижада Аллох тарафидан суюкли бўлганлар тоифаси. Бу эса Ибнул Коййим баён этган «Бу, яхши кўришликнинг авлорок бўлган даражасига кўтарувчи манзилатдир».

Ибни Ражаб Ханбалий айтадилар: «Аллохнинг мукарраб авлиёлари икки тоифадирлар. Биринчи тоифани баёни юкорида ўтди. Иккинчи тоифа эса дейдиларки, фарзларни бажаришдан сўнгра нафл-ихтиёрий ибодатларда давомий бўлган инсонлардир. Улар собикийнул-мукоррибийн (эзгу амаллар килишда ўзувчи ва Аллохга якин бўлганлар) даража ахлидирлар. Чунки улар зиммаларидаги вожиботларни ўташлик билан бирга ихтиёрий ибодатларда хам фаол харакат килишди ва карохиятли-ёмон кўрилган амаллардан тийилишда, такво килишда бардавомлик билан Аллохга якин бўлдилар. Бу нарсалар хадиси кудсийда Аллох таоло: «Бандам Менга нафл ибодатлар ила якинлашар экан, Мен уни яхши кўриб коламан» деб мархамат килганидек, бандага Аллохнинг мухаббатини насиб этади. Кимники Аллох яхши кўрар экан, уни Ўз мухаббати, тоати ва мархамати ила ризклантириб кўяди. Аллохга якин килувчи нафл ибодатлар турличадир. Улар намоз, закот, рўза, хаж ва умра каби фарз бўлган амалларни ихтиёрий тарзда зиёда килишдир.

3. Барча холатларда хам тил, амал ва хол билан Аллох зикрида давомий бўлиш. Банданинг Аллох мухаббатидан насибаси унинг зикрдаги насибаси микдорига караб бўлур.

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дейдилар: «Албатта Аллох таоло айтади: «Качон бандам Мени зикр этиб, лабини кимирлатар экан, Мен у билан биргаман». Куръони каримда эса: «Мени ёд килинглар, Мен хам сизларни эслайман-ёд киламан» дейди.

Бир куни Пайгамбаримиз: «Муфарридунлар ўзиб кетишди» дедилар. Сахобалар: «Ким у муфарридунлар ё Расулуллох?» деб сўрашди. Пайгамбаримиз: ........




http://uzmegavideo.ucoz.ru/
 
FilmlaДата: Вторник, 12.07.2011, 12:23:11 | Сообщение # 2
moro bo'sin
Группа: Administrator
Сообщений: 2587
Награды: 6
Репутация: 3
Статус: Оффлайн
«Сен севганинг билан бўласан…» (Давоми | ◄◄Бошига кайтиш)
Бир куни Пайгамбаримиз: «Муфарридунлар ўзиб кетишди» дедилар. Сахобалар: «Ким у муфарридунлар ё Расулуллох?» деб сўрашди. Пайгамбаримиз: «Аллохни кўп зикр этувчи эркак ва аёллар» деб мархамат килдилар. (Муслим ривояти)

Шу билан бирга Пайгамбаримиз Аллохни зикр килмайдиган инсонларнинг бахтсизлиги хакида шундай дейдилар: «Кайси бир кавм бир жойда жамланиб ўтиришса-ю, лекин Аллохнинг зикр килмасдан туришадиган бўлса, худди ўлган эшакнинг сасиган жасади тепасидан тургандек бўлишибди ва киёмат куни бу ўтиришлари уларга хасрат бўлгусидир»
Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг олдиларига бир киши келди ва: «Эй Аллохнинг Расули: Ислом шариат-конун коидалари менга кўпайиб кетди. Сиз менга бир нарсани ўргатинг, мен унга каттик амал килай» деди. Расулуллох айтдилар: «Тилинг хеч качон Аллох зикридан тўхтамасин». (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари)
Сахобий розияллоху анхумлар ўз хаётлари давомида ушбу гоят кимматли васиятни теран англаган ва унинг амалига каттик харакат килган зотлар эдилар. Сахобийлардан бирлари айтган эканлар: «Тилингни Аллох зикри ила доимо машгул килар экансан, жаннатга кулган холингда кираcан».

4. Нафс-хаво голиб келсада ўзи суйган нарсаларидан кўра Севиклиси яхши кўрган нарсаларни ортик кўриш-устун кўйиш. Гарчи кўтарилиш машаккатли кечсада, Севикли зот сари юксалиш.

Ушбу иборани шархлаб Ибнул Коййим шундай дейдилар: «Бошкаларнинг розилигидан Аллохнинг розилигини устун кўйиш, ихтиёр килиш ва танлаш. Бунда, банда Аллох рози бўладиган ишнигина хохлайди ва килади, гарчи буни халклар ёктирмасин ва ундан газаб килсинлар. Бу пайгамбар алайхиссаломларга хос бўлган ийсор-афзални ихтиёр килиш даражасидир. Ундан хам юкорироги Улул-азм пайгамбарларга хос. Ундан хам юкориси эса пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссаломга хосдир».

Буларнинг бари уч ишни амалга ошириш билангина хосил бўлади.

а). Нафс хохишларини бўйсундириш, унинг устидан эгалик килиш.

б). Нафс-хаво хохишларига мухолиф-карши бўлиш.

в). Шайтон ва унинг дўстларига карши курашиш.
Шайхулислом Ибн Тайимия айтган эканлар: «Мусулмон киши Аллохдан кўркиши ва нафс хохишларидан тийилиши керак бўлади. Инсон нафс-хаво ва шахват туфайли жазоланмайди. Балки у шахватларга эргашгани ва уларнинг васвасасига учиб иш килгани учун жазога мубтало бўлади. Шунинг учун бу хохишлардан тийилиш ибодат ва солих амал хисобланади».

5. Калбни Аллохнинг исм ва сифатлари, уларнинг маърифати ва улар хакида мушохадага юзлантириш. Ушбу маърифат богларида тафаккур ила сайр килиш. Кимки Аллохни исм, сифатлари ва феъллари билан танир экан, шубхасиз уни яхши кўриб колади.

Ибнул Коййим рохимахуллох айтадилар: «Олим Аллохга элтувчи йўл устида бўлмас ва Аллохни танимас экан уни маърифат сохиби деб тавсифланмайди. Ориф шундай кишики, Аллохни исм-сифатлари ва феъллари ила танигандан кейин Аллохга килаётган ибодатида содик бўлган, максади ва ниятини холис У зот учун килган кишидир».

Кимки мана шу исм-сифатларни инкор этар экан, у ислом ва иймон асосларини бузибди ва эхсон дарахтига талафот етказибди.

Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам: «Аллохнинг тўксон тўккиз исми бор. Кимки уларни ёд килса жаннатга киради» деб мархамат килганлар. ("Ёд килиш" дан мурод бу исмларни маъноларини билиб, унинг такозосига биноан амал килиш. Масалан: Аллохнинг "Басийр" - "Кўрувчи" исмининг том маъноси Унинг кўриши ўзига хос бўлиб бандаларнинг кўришига киёс килинмайди, унинг кўриши олдида бирор нарса тўсик бўла олмайди, на зулмат, на девор ва на бошкаси. У хар бир харакатни кўриб туради, унинг бир харакатни кўриши бошкасини кўришдан машгул килиб кўймайди, у бир вактнинг ўзида барча махлукотларининг харакатларини кузатиб туради. Банда ўз парвардигорининг кўриши шу каби чексиз эканини билгач, унга ёкмайдиган ва у рози бўлмайдиган хар кандай амални килишдан хижолат килади ва ундан тийилади. Аллохнинг исм-сифатларини билишнинг энг буюк самараларидан бири мана шудир. Бошка исм-сифатларнинг маъносини билиш хам шу кабидир. Тахририятдан).

Банда эхсон, инъом, яхшилик ва лутф ичра буркангандир. Бу неъматни англаш инсон шууридан юкори ва хиссидан кўра баландрокдир. Дархакикат, Аллохдан кўра мунъим (неъмат ато этувчи) ва мухсин(эхсон килувчи) йукдир. Бунга соглом акл хам, накл килинган ишончли хабарлар хам далолат килади. Акл эгалари - басийрат сохиблари наздида хакикатан, Аллохдан ўзга махбуб йўкдир. У зотдан бошкаси буткул мухаббатга, яхши кўришга мустахик-лойик эмасдир. Инсонни табиати шулки, унга яхшилик килганни, лутф-мархамат кўрсатганни яхши кўради. Унга бу мархамат учун керак бўлса ёрдам беради, душманлардан химоя килади. Ва унинг жамики эхтиёжларига кўмак беришга харакат килади. Агар инсон хакикий маърифатни англаб етса, шуни тушуниб етадики, унга мухсин Зот- Аллох субханаху ва таологинадир ва Унинг ато этмиш анвойи эхсонларини адоги йўкдир. Аллох таоло мархамат килади: «Аллохнинг неъматларини хар канча санасангиз хам адогига етолмайсиз». (Иброхим: 34).

Саййид Кутб рохимахуллох айтган эканлар: «Калб бу шундай нарсаки - унинг хосиятидан инсон инсон бўлиб етишган. У бу улкан мулк-салтанатдаги кўтаришдан еру осмонлар, тоглар ожиз бўлган иймон омонатини ихтиёр этган ва Аллох таолонинг тўгри йўли ва хидоят устида ихтиёрий истикоматни танлаган идрок, фарклаш ва маърифат кувватидир. Хеч ким ушбу кувватнинг мохиятини, жисмнинг ичкариси ёки ташкарисида бўлган марказини билмайди. Бу Аллох таолонинг инсонга жо этган сиридир ва буни Ундан ўзга хеч ким билмас».

6. Бутун калби билан Аллох таоло хузурида ўзини хокисор тутиш, бўйинсуниш.

Аллох таоло мархамат килади: «У Кунда овозлар хам Рахмонга таъзим килур, бас, факат пичирлашнигина эшитурсиз» (Тоха: 108).

Салафларимизда хушуъ, хокисорлик жуда ажиб кўринишларда бўлган. Бу холатлар уларнинг калблари мусаффо ва пок бўлганига далолат килади. Абдуллох ибн Зубайр намозга турган чогларида, хушуъга берилганларидан устун каби харакатсиз котиб колар эдилар. Саждада узок колганларидан, у зотни ёгоч ёки девор деб гумон килган кушлар елкаларига келиб кўнишарди.

Али ибн Хусайн намозга тахорат олганларида ранглари окара бошларди. «Тахорат вактида сизни ташвишлантирган нарса нимадир?»-деб сўраганларида:

- «Хозир мен кимни хузурида туришимни биласизларми ўзи?» деб жавоб берган эканлар.

7. Унга муножот килиш, Унинг каломини тиловат килиш учун Илохий нузул вактида, тунлари У Зот ила хилватда колиш. Самимий калб билан убудийят-кулчилик одоби ила У зотнинг хузурида коим бўлиш. Сўнгра буларни барчасини истигфор ва тавба ила хотималаш.

Аллох таоло мархамат килади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-кўрпаларидан узок бўлур ва Роббиларига кўркув ва умид ила илтижо-дуо килурлар. Ва биз уларга ризк килиб берган нарсаларимиздан инфок-эхсон килурлар» (Сажда: 16).

Шак-шубхасиз тун сохиблари мухаббат ахлидандирлар. Балки мухаббат ахлининг шарафлиси, обрўлисидирлар. Чунки, узун тунларда У Зот хузурида ибодат билан коим бўлишлари уларда юкорида зикри ўтган барча мухаббат сабабларини ўзида мужассам килади. Само амини Жаброил алайхис-салом Ер амини Мухаммад саллоллоху алайхи ва саллам хузурларига тушиб, айтардилар: «Билингки, мўминнинг шарафи тунги киёми-лайли ва инсонлардан бехожатлигидадир. (яъни уларнинг кўлидаги нарсаларга мухтож бўлмаслигидадир).

Хасан Басрий айтган эдилар: «Ибодатлар ичида тунги намоздан кўра кучлирок ибодатни топмадим. У киши: «Нима сабабли тахажжудда коим бўлувчилар инсонлар ичида чиройли юзлиликлари билан ажралиб турадилар?»- деб сўралганида, шундай жавоб берган эканлар: «Чунки улар Рахмон билан холи колиб, ибодатда бўлишди ва У зот уларни нури ила кийинтириб, буркади».

8. Содик мухиблар-севувчилар билан бирга бўлиш. Уларнинг покиза каломларининг хушхўр меваларидан бахраманд бўлиш.

Расулуллох, саллолоху алайхи ва саллам, мархамат киладилар: «Аллох таоло хадиси кудсийда шундай дейди: «Мен учун бир-бирларини яхши кўрганларга Менинг мухаббатим вожиб бўлур. Мен учун бир-бирлари билан сухбат куриб ўтирганларга Менинг мухаббатим вожиб бўлур. Мен учун бир-бирларини зиёрат этганларга Менинг мухаббатим вожиб бўлур»

Мўминнинг Аллох учун бир биродарини яхши кўриши содик иймони ва хусну хулкининг самарасидир. У шундай бир мустахкам тўсикки, у сабабли Аллох банданинг калбини хифз этади ва токи иймон заифлашмасин ва хак йўлдан тойилмасин учун у билан калбни кувватлантиради.

9. Калб ва Аллох ўртасини бузадиган, ўзгартирадиган барча сабаблардан четланиш.

Агар калб фосид бўладиган бўлса, киши ундан дунёвий ишларини ислох киладиган хеч бир фойда топмайди ва ухровий ишларига манфаатли бўлган бирон-бир наф кўрмайди.
Аллох таоло мархамат килади: «У Кунда на мол фойда берур ва на бола-чака. Факат Аллох хузурига тоза калб билан келгангина нажот топур».


http://uzmegavideo.ucoz.ru/
 
FilmlaДата: Вторник, 12.07.2011, 12:23:30 | Сообщение # 3
moro bo'sin
Группа: Administrator
Сообщений: 2587
Награды: 6
Репутация: 3
Статус: Оффлайн
Аллоҳ йўлида дўстлашиш одоб ва ҳуқуқлари
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримизга ва у зотнинг аҳли ва асҳобига салавоту саломлар бўлсин.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръон Каримда дейди: «Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир.» (Ҳужурот: 10) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир...» деганлар. Бу Исломий биродарликнинг ўзига хос одоб ва ҳуқуқлари бўлиб, уларга амал қилинсагина Аллоҳ ва расули ирода қилган биродарлик рўёбга чиқади. Шунга биноан биз қуйида ана шу одоб ва ҳуқуқларни баҳоли қудрат баён қилишга ҳаракат қиламиз.

1. Яхши ният:

Сўзда бўлсин, амалда бўлсин, ҳар бир нарсада яхши ният қилиш лозим. Зотан, амаллар ниятларга қараб эътибор қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Амаллар фақат ниятлар билан (эътиборлидир) ва ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсасигина (бўлади)» (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Шундай экан, киши дини ва дунёсида ўзига суянч ҳамда Аллоҳнинг тоат-ибодатида унга ёрдамчи бўладиган бир солиҳ инсон билан дўст ва биродар тутинишга ният қилиши лозим. Мана шу ниятларига қараб Аллоҳ таоло ҳар икки дўстни яхшиликка муваффақ қилиб, уларнинг дўстлик ва биродарлигини асрайди.

2 . Солиҳ мўмин киши билан дўст ва биродар бўлиш.

Аллоҳ таоло айтади:

«Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» (Ҳужурот: 10).

«Сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз» (Оли Имрон: 103).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Фақат мўмин билан дўстлашгин...» (Абу Довуд, Термизий ривоятлари).

Мўмин бўлмаган кишилар билан дўстлашиш эса Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш жумласидан бўлмай, аксинча, иймоннинг ушбу тармоғида хатарли иллат борлигига далилдир. Иймонсиз кимса билан дўстлашиш кишига дунёю охиратда фақат зиён келтиради. Дунёдаги зиёни шуки, кофир ёки фожир кимсадан хотиржам бўлинмайди, ҳар қанча дўстлик изҳор қилмасин унга ишониб бўлмайди, бир кун келиб Ислом аҳлига бўлган адовати, ўз дини аҳлига бўлган муҳаббати ва фожир табиати албатта ғолиб келади, мўмин биродарига хиёнат қилади, унга Аллоҳнинг тоатида ёрдам бериши уёқда турсин, аксинча маъсиятга бошлайди. Охиратда эса унга ашаддий душманга айланади. Аллоҳ таоло айтади: «У Кунда дўстлар бир-бирларига душмандир, магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар)» (Зухруф: 67).

3. Аллоҳ учун яхши кўриш.

Яъни, дўст ва биродарга бўлган муҳаббат Аллоҳ учун бўлиши, қариндошлик ёки тижорат каби дунёвий манфаатлар учун бўлмаслиги лозим. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Кимда учта нарса бўлса, у иймоннинг ҳаловатини топади: ... бир кишини яхши кўрса фақат Аллоҳ учун яхши кўриши...» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Мана шу ҳақиқий муҳаббат, иймоннинг энг мустаҳкам халқаларидан ва энг улуғ тармоқларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Аллоҳ йўлида дўстлашиш ва Аллоҳ йўлида душманлик қилиш, Аллоҳ учун яхши кўриб, Аллоҳ учун ёмон кўриш иймоннинг энг мустаҳкам халқаларидан» (Аҳмад ва Ибн Аби Шайба ривоятлари).

Дунёвий мақсад йўлидаги муҳаббат эса ўша мақсад амалга ошиши билан барҳам топади. Бундай муҳаббат вақтинчалик ва беқарор муҳаббат бўлиб, унда на давомийлик, на яхшилик бўлади. Кўпинча у арзимас сабаблар ва оддий зиддиятлар туфайли адоватга айланиб кетади.

4. Биродарига уни Аллоҳ учун яхши кўришини билдириш.

Дўст дўстига уни Аллоҳ учун яхши кўришини айтиб қўйиши ўртадаги дўстлик ва муҳаббат ришталарининг кучайишига сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Агар сизлардан бирингиз биродарини яхши кўрса, яхши кўришини унга билдириб қўйсин» (Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари). Ҳатто, унинг уйига бориб, бу ҳақда айтиб, хабардор қилиши суннатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Агар сизлардан бирингиз дўстини яхши кўрса, унинг уйига бориб, уни Аллоҳ учун яхши кўришини етказиб қўйсин» (Аҳмад ривояти).

Қаранг, қандай гўзал одоб! Дилга нечоғли таъсирли! Бироқ, бунга амал қиладиганлар нақадар кам! Ҳолбуки, мусулмон киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ҳаётга татбиқ этишдан, уни ёйиш ва одамлар орасида изҳор қилишдан асло хижолат бўлмаслиги керак. Аслида бу иш унга савоби келиб турадиган солиҳ амаллар ичида энг улуғларидан.

5. Биродарига салом бериш ва унинг саломига алик олиш.

Яъни, учрашган пайтингизда унга салом беришингиз ёки у биринчи бўлиб салом берган бўлса алик олишингиз. Бу, албатта, Исломий салом билан, яъни «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ» дейиш билан бўлади. Ушбу саломлашув калималаридан воз кечиш, бунинг ўрнига одатда кофирлар ишлатадиган саломлашув ибораларини қўллаш, масалан: «гуд монинг», «привет» каби ажнабий сўзлар билан саломлашиш, ёки бўлмасам уни «хайрли тонг», «салом» каби сўзларга алмаштириш жоиз эмас. Бироқ, аввал исломий салом билан бошлаб, ортидан бошқа салом лафзларини ишлатса – кофирларнинг саломлашуви бўлмаслиги шарти билан – зарари йўқ. Афзали ва яхшиси – ислом саломи билан кифояланишдир. Зеро, бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, саҳобаларнинг ва уларга яхшилик билан эргашган зотларнинг феълларидан. Ушбу одобга далолат қиладиган ҳадислардан бири шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмоннинг мусулмон устида олтита ҳаққи бор», дедилар. «Улар қайсилар, ё Расулуллоҳ?» деб сўрашганда: «Агар учрашсанг унга салом бер, меҳмонга чақирса ижобат қил, насиҳат сўраса насиҳат қил, акса уриб, “Алҳамду лиллаҳ» деса «Ярҳамукаллоҳ» деб ташмит айт, бемор бўлса бориб кўр, вафот этса жанозасига қатнаш» (Муслим ривояти).

6. Биродари акса урса унга ташмит айтиш.
Яъни, чучкириб: «Алҳамду лиллаҳ» деса, юқоридаги ҳадисда айтилганидек, унга «Ярҳамукаллоҳ» деб жавоб айтади. Бунга жавобан чучкирган киши «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу болакум» дейди.

7. Бемор бўлганида бориб кўриш.
Бу унинг кўнглини кўтарадиган ва биродари учун унинг эътиборли эканини ҳис қилдирадиган, дўстлик ришталарини мустаҳкамлайдиган, беморнинг руҳиятига яхши таъсир қиладиган ишдир. Бироқ, бундай пайтларда касал кўриш одобларига риоя қилиш зарур.

8. Дўстнинг чорловини қабул қилиш.
Яъни, дўстингиз сизни бирон таомга чақирса, ақиқа бўлсин, валима бўлсин ё оддий зиёфат бўлсин, унинг чақириғини қабул қилишингиз лозим. Юқоридаги ҳадисда бу ҳақда ҳам сўз ўтди. Бироқ, агар бу зиёфатда сиз ўзгартиришга қодир бўлмайдиган бирон ҳаром ёки мункар иш бўлса, унга бориш жоиз эмас.

9. Дўстга насиҳат қилиш.
Яъни, насиҳат талаб биродарга фойдали бўлган холис насиҳат билан насиҳат қилишингиз, бу эса у учун дини ва дунёсида яхшилик бўлган нарсаларни гапириш билан бўлади. Бу юқоридаги ҳадисда айтилганидек, сизнинг зиммангиздаги унинг ҳаққидир. Насиҳат қилишда аччиқ бўлсада ҳақни айтиш, ёлғон сўзламаслик, алдамаслик лозим. Чунки бу унга нисбатан хиёнат бўлади.

10. Дўстнинг ҳадясини қабул қилиш, арзимас ва оз нарса бўлса-да, қўлини қайтармаслик
Зеро, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Чорлаган одамнинг чақириғини қабул қилинглар ва ҳадяни қайтарманглар» (Аҳмад, Табароний, Байҳақий, Бухорий («ал-Адаб ал-Муфрад»да) ривоятлари). Дўстнинг ҳадясини рад этиш кўпинча шайтонга ўртадаги дўстлик ришталарини узиб ташлаши учун имконият эшигини очиб беради.

11. Дўстга ҳадя бериш. Бу ишга беэътибор бўлмаслик, вақти-вақти билан, ҳар хил муносабатларда имконият даражасида дўст дўстига ҳадялар бериб туриши яхши бўлади. Зеро, бу дўстнинг муҳаббатини зиёда қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Бир-бирингизга ҳадя беринг, муҳаббатларингиз ортади» (Бухорий «ал-Адаб ул-Муфрад»да ривоят қилган).

12. Қайғусига шерик бўлиш. Яъни, дўст бошига мусибат етганда у билан теппа-тенг қайғуриш, ширин сўз билан далда бериш, керак бўлса моддий ёрдам кўрсатиш. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Мўмин мўминга нисбатан чор-атрофи бир-бирини маҳкам тутиб турган бино кабидир» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

13. Шодлигини баҳам кўриш. Яъни, дўстнинг хурсанд бўлганига хурсанд бўлиш, унинг шодлигига шерик бўлиш, бирон неъматга эришган бўлса унга ҳасад қилмаслик, аксинча барака тилаб дуо қилиш.

14. Унга яхшилик тилаш. Яъни, ўзингиз учун яхши кўрган нарсани унга ҳам яхши кўришингиз. Зеро, бу иймоннинг хосиятларидан. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларнинг бирортангиз то ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунича иймони комил бўлмайди» (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Шунингдек, ўзингиз учун ёмон кўрган ёмонлик ва зарарни унга ҳам ёмон кўришингиз. Зеро, иймон бусиз мукаммал бўлмайди ва бу чин муҳаббат ва олижанобликнинг белгисидир.

15. Уни ғийбат қилдириб қўймаслик. Яъни, орқасидан ғийбат қилинганда уни ҳимоя қилиш ва обрўсини сақлаш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким биродари йўқлигида унинг обрў-номусини ҳимоя қилса, Аллоҳ уни дўзахдан озод қилишни Ўз зиммасига олди» (Аҳмад, Табароний ривоятлари). Биров уни орқасидан камситмоқчи бўлса, бунга йўл қўймаслик, балки уни бундан ман қилиш. Шундай экан, энди ўзингиз уни ғийбат қилмаслигингиз эса албатта лозим. Чунки бу унинг сизнинг зиммангиздаги ҳаққидир. Яхши дўст ҳеч қачон дўстини ғийбат қилмайди.

16. Унинг айбу нуқсонини беркитиш. Яъни, барча кўринишларда, хоҳ номусини ҳимоя қилиш билан, хоҳ авратини[1] ёпиш билан, хоҳ айби, хато ва гуноҳини яшириш билан бўлсин, уни ўраш – сатр қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким дунёда мусулмон биродарининг айбини яширса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини яширади» (Аҳмад ривояти). Бу – ўз нафсингиз учун қай даражада бўлишига рози бўлсангиз, биродарингизга ҳам шу даражада бўлиши лозим.

17. Унга хоҳ золим, хоҳ мазлум бўлсин, ёрдам бериш. Мазлум бўлганда ёрдам бериш – у билан елкама-елка туриб, поймол бўлган ҳақ-ҳуқуқини қайтариб олиш, золим бўлганда ёрдам бериш эса – уни зулм қилишдан тўхтатиш ва тўғриликка қайтариш билан бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биродарингга золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам бер», дедилар. «Золим бўлса қандай ёрдам бераман?» деб сўралганда: «Уни зулмдан тиясан, мана шу унга ёрдам бериш бўлади», дедилар. (Бухорий ривояти).

Мусулмон киши мусулмон биродари унинг ёрдамига муҳтож бўлганида уни ёрдамсиз ташлаб қўйиши жоиз эмас, балки тезлик билан унинг ёрдамига шошилиши керак бўлади.

18. Унинг совчилиги устига совчи қўймаслик. Яъни, биродари бирон аёлга уйланиш мақсадида харидор бўлган бўлса, то никоҳлангунича ё эса унга уйланиш ниятидан қайтгунича кутиши, шундан сўнг агар истаса совчи қўйиши лозим. Акс ҳолда икки ўртада кўнгилсизлик келиб чиқишига ва адоват пайдо бўлишига сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Мўмин мўминнинг биродаридир. Мўмин ўз биродарининг байи устига бай қилиши ва биродарининг совчилиги устига совчи қўйиши ҳалол бўлмайди» (Муслим ривояти).

19. Байи устига бай қилмаслик. Яъни, бирон нарсага харидор бўлиб турган бўлса у ҳам ўшанга харидор бўлмаслиги, уни сотиб олишини ё сотиб олиш фикридан қайтишини кутиб туриши лозим. Кўпинча мана шу нарса дилларнинг ўзгаришига, муҳаббат ва дўстлик ўрнига адоват ва нафрат ўрнашига сабаб бўлади. Бундай қилишнинг ҳаром эканига далолат қилувчи ҳадис юқорида ўтди.

20. Гап-сўзда ҳам, насиҳат қилганда ҳам, бошқа пайт ҳам биродарига рост сўзлаш ва ёлғон гапирмаслик. Чунки, бундай қилиш – хиёнат ва алдамчилик бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга хиёнат қилмайди, ёлғон гапирмайди, ёрдамсиз қўймайди. Ҳар бир мусулмоннинг обрўси, моли ва қони бошқа мусулмонга ҳаромдир. Тақво мана бу ердадир – шундай деб қалбларига ишора қилдилар – мусулмон биродарини ҳақир санаш кишининг ёмонлигига кифоядир» (Термизий ривояти).
---------------------
[1] Бу ерда “аврат” сўзи бегоналар ҳузурида у ҳақда гапириш мумкин бўлмаган, кишининг ички сирлари маъносида ишлатилган. Бунга кишининг аёлига қиладиган хос муомалалари, аёлининг умумий сифатлари, умуман олганда бегоналардан сақланиши керак бўлган шахсий ҳолатлар ва ишлар киради.


http://uzmegavideo.ucoz.ru/
 
UZMEGAДата: Четверг, 21.07.2011, 01:50:50 | Сообщение # 4
Лейтенант
Группа: Moderator
Сообщений: 61
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: Оффлайн
uzmegavideo, rahmat

WWW.UZMEGA
 
uzkinoДата: Суббота, 20.08.2011, 08:06:17 | Сообщение # 5
Полковник
Группа: Forumchi
Сообщений: 177
Награды: 2
Репутация: 0
Статус: Оффлайн
biggrin

Ho
 
FilmlaДата: Понедельник, 19.12.2011, 22:26:36 | Сообщение # 6
moro bo'sin
Группа: Administrator
Сообщений: 2587
Награды: 6
Репутация: 3
Статус: Оффлайн
angel

http://uzmegavideo.ucoz.ru/
 
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » Islomiy Bo'lim » Islom Dini - Umumiy » Jum'a ma'ruzalari (Jum'a ma'ruzalari)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

  Filmla.ru   Главная   Регистрация   Вход  
block6
Форма входа
Логин:
Пароль:
block6

block7
Поиск

Яндекс поиск
block7

Наш баннер фильм
Uzbek kino filmla va boshqa kino filmla WWW.filmla.ru da onlayn va bepul



UZMEGAVIDEO.RU


UZMEGA.SITE


UZBNEWS.SITE


Посоветовать другу фильмы

Реклама

В кинематографе есть уникальное явление, вызывающее бурные эмоции у зрителей. Конечно, это Кино фильмы с их неповторимым колоритом. По замыслу режиссеров, все действие сопровождается музыкой, танцами, а актеры должны играть свои роли с детской непосредственностью. Возможно, именно эта искренность привлекает миллионы поклонников. Особенно популярны эти картины у отечественной публики, поэтому воспроизведение сюжетов на русском и Узбекском языке пользуется повышенным спросом. Теперь уже можно не довольствоваться редкими встречами с любимым видом искусства. Смотреть кино фильмы в любое время – это всеобщее желание посетителей онлайн кинотеатра. Долгие годы считалось, что перевод в них не обязателен. События понятны без слов благодаря другим средствам выразительности. Но времена меняются, и очень приятно видеть, как знакомые герои начинают говорить приятным мелодичным голосом на русском и узбекском языке. Прекрасные песни остаются в оригинальном исполнении, но голос за кадром не забывает кратко передать содержание текста. Лучшие кино фильмы убеждают зрителей в том, что все люди братья и сестры. Но не всё так безобидно, как кажется на первый взгляд. За весельем и массовыми танцами скрываются жуткие события: кровная месть, измены, убийства и сложные расследования. Отдельно стоит сказать про выбор актёров и декорации. Именно они играют немалую роль в успехе онлайн проектов по всему миру, даже если сюжеты просты и узнаваемы. Красочность заставляла смотреть картины, даже когда они не были снабжены качественной озвучкой. Сейчас можно вдоволь насладиться не только музыкальным сопровождением, но и понять все тонкости отношений героев. Это стало возможным благодаря тому, что кино фильмы на русском и узбекском языке всегда можно найти в специальной подборке для поклонников этого направления кинематографа. Онлайн киноленты повествуют не только о любви. В них затрагиваются социальные проблемы, например, непреодолимая пропасть между людьми из разных каст или огромная разница между богатством и жизнью в бедных кварталах.


Добро пожаловать на WwW.FiLmLa.Ru Приятного просмотра и спасибо что посетили сайт.

Copyright MyCorp © 2024