Filmla | Дата: Пятница, 15.07.2011, 01:49:32 | Сообщение # 1 |
moro bo'sin
Группа: Administrator
Сообщений: 2587
Награды: 6
Репутация: 3
Статус: Оффлайн
| - Университетда профессор талабаларга шундай савол берди:
- Барча мавжудотлар Худо томонидан яратилганми?
Бир талаба дадил туриб жавоб берди:
- Ха, Худо томонидан яратилган.
- Худо хамма нарсани яратганми? – сўради профессор.
- Ха, домла, - жавоб берди талаба. Профессор сўради:
- Агар Худо хамма нарсани яратган бўлса, демак Худо ёмонликни хам яратган экан-да, агар у мавжуд бўлса. Ва, биз қандай бўлсак, қилмишларимиз хам шунга яраша бўлади, тамойилига кўра, Худо ёмонлик экан.
Талаба бундай жавобни эшитиб жим бўлиб қолибди. Профессор ўзи билан жуда фахрланибди. У талабаларга, Худога ишониш - бу афсона эканлигини яна бир бор исботлаганини мақтанибди. Яна бир талаба қўлини кўтариб, сўрабди:
- Сизга савол берсам майлими, профессор?
- Албатта, - жавоб берибди профессор.
Талаба туриб сўрабди: - Профессор, совуқлик мавжудми?
- Нима деганинг бу? Албатта мавжуд. Сен хеч қачон совуқ емаганмисан?
Талабалар унинг саволига кулишибди. Йигит жавоб қилибди:
- Аслида, домла, совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига мувофиқ, биз совуқлик деб атайдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Инсонни ёки предметни, улар энергияни ютадими ёки ажратадими, билиш учун ўрганиш мумкин. Мутлоқ нол – бу иссиқликнинг умуман йўқлигидир. Бундай температурада бутун модда инерт бўлиб қолади. Совуқлик мавжуд эмас. Биз бу сўзни, иссиқлик йўқ холатини таърифлаш учун ўйлаб топганмиз.
Талаба давом этди:
- Профессор, қоронғулик мавжудми?
- Албатта мавжуд.
- Сиз яна нохақсиз, домла. Қоронғулик хам мавжуд эмас. Қоронғулик аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, аммо қоронғуликни ўрганолмаймиз. Биз оқ нурни турли рангларга ажратиб, хар бир ранг тўлқинининг турли узунликларини ўрганиш учун Нютон призмасидан фойдаланишимиз мумкин. Бироқ сиз қоронғуликни ўлчай олмайсиз. Оддий ёруғлик нури қоронғуликка тешиб кириб, уни ёритиши мумкин. Бирор бир макон қанчалик қоронғу эканлигини сиз қанақа қилиб биласиз? Сиз ёруғликнинг қанча миқдори борлигини ўлчайсиз. Шундай эмасми? Қоронғулик – бу ёруғлик йўқлигида нима содир бўлишини таърифлаш учун инсон ишлатадиган тушунчадир.
Охир оқибат, талаба профессордан сўради:
- Сэр, ёмонлик мавжудми?
Бу сафар, профессор ишончсизлик билан жавоб берди:
- Албатта, хали айтганимдек, биз уни хар куни кўрамиз. Инсонлар ўртасидаги шафқатсизлик, бутун дунё бўйлаб содир этилаётган кўплаб жиноятлар. Бу мисоллар ёмонликнинг намоён бўлишидир.
Бунга талаба қуйидагича жавоб қилди:
- Ёмонлик мавжуд эмас, домла, ёки, хар холда, у унинг ўзи учун мавжуд эмас. У хам қоронғуликка ва совуққа ўхшайди. Ёмонлик – бу Худонинг йўқлигини таърифлаш учун инсон ўйлаб топган сўздир. Худо ёмонликни яратмаган. Ёмонлик, ёруғлик ва иссиқлик каби мавжуд бўлган ишонч ёки мухаббат эмас. Ёмонлик инсон юрагида Худога бўлган Мухаббатнинг йўқлиги натижасидир. Бу худди совуқликка ўхшайди, қайсики иссиқлик бўлмаганда келади, ёки қоронғуликка ўхшайди, қайсики ёруғлик бўлмаганда келади.
Bu Javobdan Keyin Professor Auditoriyani Tark Etdi...
http://uzmegavideo.ucoz.ru/
|
|
|
|